Ал-Алийм

4

Ал-Алийм (араб. العليمбарча нарcани билувчи, билимдон, хабардор). Қуръонда 161 маротаба зикр қилинган. Шундан 152 таси Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири маъносида келган. Аллоҳнинг Ал-Алим сифати “бўлган ва бўладиган, аввалги ва охирги, зоҳир ва ботин нарсаларнинг барчасини билувчи” маъносини англатади.

Жумладан, Аллоҳ таоло ғайб илмининг эгасидир: Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ҳузуридагина қиёмат (қачон бўлиши тўғрисида) билим бордир. У (хоҳлаганича) ёмғир ёғдирур ва бачадонлардаги нарса (ҳомила)ни билур. Бирор жон эртага нима иш қилишини билмас. Бирор жон қаерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ (ҳамма нарсани) билувчи ва хабардор зотдир (Луқмон, 34).

 Инсонларнинг қалбидаги нарсаларни билувчи зот: Албатта, Аллоҳ осмонлар ва Ернинг ғайбини (сирларини) билувчидир. Ҳақиқатан, У диллардаги бор нарсани ҳам аниқ билувчидир (Фотир, 38).

Барча нарсаларни билувчи Зот: (Улар) дедилар: Зоти покинг ҳаққи, бизда Ўзинг билдирганингдан ўзга илм йўқдир. Албатта, Сен Доно ва Ҳакимдирсан(Бақара, 32).

Ал-Алийм сифатининг ақидадаги маъноси шуки, Аллоҳ барча нарсаларни яратмасдан олдин ҳам билган, лекин бу бизнинг билишимиз сингари эмас. У яратган нарсани яратмай туриб йўқ деб билгани каби, уни яратгандан кейин қандай ҳолатдалигини билур. Шунингдек, мавжуд нарсани Аллоҳ мавжудлигидаги ҳолатни қандай билса, унинг йўқ бўлиб кетиш ғолатларини ҳам шундай билур. Лекин бу билан Унинг илми ўзгариб ёки янги илм пайдо бўлиб қолмайди.

Шунингдек, “алийм” сўзи 9 ўринда Аллоҳнинг сифатидан бошқа маъноларда келган. Жумладан, у Анъом сурасининг 109, 112-оятлари, Юнус сурасининг 79-ояти ҳамда Шуъаро сурасининг 34, 37-оятларида “билимдон сеҳргар” маъносида, Ҳижр сурасининг 53-ояти ва Зарият сурасининг 28-оятларида эса “доно ўғил” маъносида учрайди. Шунингдек, Юсуф сурасининг 55-оятида “ўз ишини пухта билувчи”, 76-оятида эса “илм эгаси” маъносида келган.

Ёки ушбу абзац берилади: Шунингдек, “алийм” сўзи 9 ўринда Аллоҳнинг сифатидан бошқа маъноларда келган. Жумладан, “Фиръавн қавмининг зодагонлари: «Бу жуда билимдон сеҳргар», – дедилар” (Анъом, 109), “(Улар) сенга барча билимдон сеҳргарларни олиб келсинлар!” (Анъом, 112), “Фиръавн: «Барча билимдон сеҳргарларни менга келтирингиз!» – деди” (Юнус, 79), “(Юсуф) деди: «Мени шу ернинг хазинабони қилиб қўй! Зеро, мен (омонатни) сақловчи ва (ўз ишини пухта) билувчидирман»” (Юсуф, 55), “Ҳар бир илм эгаси узра (ундан) билимдонроқ (олим) бордир” (Юсуф, 76), “Улар дедилар: «Қўрқмагин! (Биз фаришталармиз) Биз сенга бир доно ўғил (яъни Исҳоқни) хушхабарини етказурмиз” (Ҳижр, 53), (Фиръавн) атрофидаги зодагонларга: «Аниқки, бу (Мусо) анча билимли сеҳргардир (Шуъаро, 34), Улар сенга барча ўткир сеҳргарларни келтирсинлар! (Шуъаро, 37), (Иброҳимга) бир доно ўғил (туғилиши) хушхабарини бердилар (Зарият, 28).