Бағдод шаҳрида халқаро китоб кўргазмаси иш бошлади

71

 

Бағдод шаҳрида халқаро китоб кўргазмаси иш бошлади

Ummamag.kg ахборот ресурси маълумотларига кўра, узоқ танаффусдан сўнг Бағдод шаҳрида халқаро китоб кўргазмаси яна иш бошлади. Кўргазма 2018 йилнинг 8 апрелига қадар давом этиб, «Биз китобни ривожланиш учун ўқиймиз» шиори остида ўтади.
Кўзргазма очилишида иштирок этган Ироқ Вазирлар Кенгаши котиби Маҳди Ал-Аллоқнинг таъкидлашича, Бағдоддаги халқаро китоб кўргазмаси ироқлик зиёлиларининг келажакда илмли авлодни тарбия қилиши ва давлатни қайта қуриши учун бошқа фанлар ва маданиятларга қарай оладиган муҳим ойна вазифасини ўтайди.
Шунингдек, вазирнинг сўзларига кўра, кўргазма Ироқнинг экстремизм ва терроризмга қарши кураш чораларининг бир қисми ҳисобланади. Сабаби, террорчиларга қарши кураш фақат қурол билан эмас, балки маърифат билан амалга оширилади.
Эслатиб ўтиш зарурки, ушбу кўргазма 1978 йилдан бери ўтказиб келинади. Бу йилги тадбир эса ташкил этилиш тарихидан бери энг йириги бўлди. Унда 20 та давлатдан 600 га яқин нашриётлар иштирок этдилар.
Бағдод китоб кўргазмасининг иккинчи ўзига хос ҳусусиятларидан бири бу унинг ИШИД устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўтказилаётганлигидир. Сабаби, бу тадбир Ироқ пойтахти маданият ва илм-фан шаҳри эканлигига исбот бўляпти.