Биз ҳақимизда

           Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази (бундан кейин Марказ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 7 апрелдаги «Тошкент ислом университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-2282-сонли Фармонининг 6-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 6 майдаги 224-сонли қарорига биноан ташкил этилган. Дастлаб, Марказ “Исломшунослик илмий тадқиқот маркази” (ИИТМ) номи остида асос солинган. Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги 466-сонли Қарорида ИИТМ номи “Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази” деб ўзгартирилган. Марказ ислом дини ва маданиятини, Ватанимиз тарихи ва миллий меросини, қадимий анъаналарини ҳар томонлама ўрганиш, уларга оид мавжуд манбаларни илмий талаблар асосида тадқиқ ва нашр қилиш, замонавий диний жараёнларни илмий таҳлил қилиш тегишли таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадини кўзлаб иш тутади. Бугунги кунда Марказда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилаётган 3 та амалий тадқиқот лойиҳа доирасида илмий изланишлар олиб борилмоқда.