БОБИЛ

6

БОБИЛ (араб. بابل-Вавилон) – Месопотамиянинг шимолий қисмида, Фурот дарёси  бўйида жойлашган шаҳар; ҳозирда Хилла шаҳри (Ироқ). Шунингдек, Месопотамиянинг жанубий қисми (ҳоз. Ироқ ҳудуди)да мил. ав. 2-минг йилликнинг бошидан мил. ав. 538 й.гача мавжуд бўлган қадимги давлат. Бобил Қуръони каримнинг бир жойида тилга олинган. Жумладан, «… Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган…» (Бақара, 102), дейилган.