Бўлимлар

«Замонавий диний муаммоларни ўрганиш бўлими» юртимизда ва хориждаги диний вазиятнинг сиёсий-ҳуқуқий, ғоявий-ақидавий асослари бўйича зарур маълумотлар захирасини яратиш, таҳлил қилиш, уларнинг натижалари бўйича зарур маълумотлар ва таклиф-тавсиялар тайёрлайди. Жамиятимизда диний соҳада муаммолар келтириб чиқараётган масалаларни таҳлил қилиш ва изоҳлаш бўйича тадқиқотлар олиб боради.

«Исломшунослик бўлими» аждодларимизнинг бой диний илмий-назарий меросларини тиклаш, чуқур ўрганиш, таҳлил этиш ва ривожлантириш, тадқиқот натижаларини жамлаш ва умумлаштириш асосида кенг жамоатчиликка етказиш ишларини ташкил этади, соҳадаги замонавий тадқиқот ишларини кузатиш, илмий таҳлил қилиш ҳамда шуларнинг асосида таклифлар ишлаб чиқади.

«Экспертиза, тақриз ва лойиҳалар билан ишлаш бўлими» тўпланган ёки тегишли келишув асосида тақдим этилган манбалар ва материалларни дастлабки экспертизадан ўтказиш ва уларга тақриз тайёрлаш бўйича ишларни амалга оширади, ниҳоясига етган тадқиқот ва ишланмаларни илмий тақриздан ўтказади. Шунингдек, мазкур бўлимда юртимизда ва жаҳон миқёси бўйича долзарб масалалар бўйича лойиҳалар мавзуларига оид таклифларни ишлаб чиқиш, Академия таркибидаги лойиҳалар фаолиятининг назоратини олиб бориш, белгиланган муддатда лойиҳаларнинг ҳисоботларини тайёрлаш бўйича фаолият олиб боради. Ҳозирда Марказда 3 та амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида илмий изланишлар олиб борилмоқда.