#Долзарб_мавзуЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ… Савол: Автомашина ва пиёдалар қатновини тартибга солиш мақсадида турли йўл қоидалари ишлаб чиқилган. Уларга амал қилиш шартми?Жавоб: Замонамиз фақиҳлари йўл қоидаларига амал қилиш вожиблигига ҳамда уларини бузиш шаръан ножоиз эканлигига иттифоқ қилганлар. Ислом шариатига хилоф бўлмаган мазкур қоидалар шаръан вожиб амал саналади. Чунки, бу раҳбарга итоат қилишнинг бир кўриниши бўлиб, турли нохуш ҳодисаларининг олдини олишда катта аҳамият касб этади. Уларга амал қилмаслик эса кимнингдир жароҳат олиши, ҳатто ўлимига олиб келиши мумкин. Шу боис, мусулмонлар давлат томонидан ишлаб чиқилган йўл ҳаракати тартибларига амал қилишлари лозим.Манба: Марказ ат-тамиз ал-баҳсий фи фиқҳ ал-қозоя ал-муъасира. Ал-мавсуъа ал-муяссара фи фиқҳ ал-қозоя ал-муъасира. Таом, либос, зийнат ва одоблар қисми. – Ар-Риёд: Фиҳрист мактаба ал-Малик Фаҳд, 2014. – Б. 343. @islamcenteruz

9

#Долзарб_мавзуЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ... Савол: Автомашина ва пиёдалар қатновини тартибга солиш мақсадида турли йўл қоидалари ишлаб чиқилган. Уларга амал қилиш шартми?Жавоб: Замонамиз фақиҳлари йўл қоидаларига амал қилиш вожиблигига ҳамда уларини бузиш шаръан ножоиз эканлигига иттифоқ қилганлар. Ислом шариатига хилоф бўлмаган мазкур қоидалар шаръан вожиб амал саналади. Чунки, бу раҳбарга итоат қилишнинг бир кўриниши бўлиб, турли нохуш ҳодисаларининг олдини олишда катта аҳамият касб этади. Уларга амал қилмаслик эса кимнингдир жароҳат олиши, ҳатто ўлимига олиб келиши мумкин. Шу боис, мусулмонлар давлат томонидан ишлаб чиқилган йўл ҳаракати тартибларига амал қилишлари лозим.Манба: Марказ ат-тамиз ал-баҳсий фи фиқҳ ал-қозоя ал-муъасира. Ал-мавсуъа ал-муяссара фи фиқҳ ал-қозоя ал-муъасира. Таом, либос, зийнат ва одоблар қисми. – Ар-Риёд: Фиҳрист мактаба ал-Малик Фаҳд, 2014. – Б. 343. @islamcenteruz