«Енгил амаллар » китоби сотувга чиқди

180

 

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

МУҚАДДИМА

Барча нарсага Ўзи кифоя қилувчи Зот – Аллоҳ таолога ҳамд ва Унинг танлаган бандаси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин.

Аллоҳ таоло, бу дунёни бандалари яхши амал қилиб охиратга захира тўплашлари ва бу билан Роббиларини рози, хушнуд қилишлари учун яратди. Лекин, биз бандалар дунёнинг олди-берди ишларига алданиб, асл мақсаддан йироқлашиб, ғафлатда қолмоқдамиз. Бизнинг ҳаётимиз фақат эрта-ю кеч дунёвий истакларимизни қондириш ва умримизни янада роҳату фароғатда ўтказиш йўлида саъй-ҳаракат қилиш билан ўтиб кетмоқда. Саноқли бандаларгина дунё илинжида елиб-пишиб ҳаракат қилиш асносида охиратини обод қилишни ҳам ўйлайди. Ваҳоланки, бир кун келиб, бу дунёдан кетиш борлигини ҳеч ким, ҳатто даҳрий ҳам инкор қилмайди. Бу дунёни тарк қилиш муқаррардир, лекин банда қачон охират ховлисига сафар қилишини билмайди. У дунёга чақириқ қачон келишини Яратганнинг фақат ўзи билади! Шундай экан, ўтаётган вақтни ғанимат билиш лозимдир.

Ислом дини охиратни обод қилишнинг осон ва содда йўлини кўрсатган. Бу йўлни танлаган инсоннинг дунёвий ҳаёти ҳам осуда ўтади. Афсус билан қайд этиш керакки, бугунги кунда Ислом дини таълимотларига амал қилиш “қийин, машаққатли иш”, деган тушунча зеҳнларга ўрнашиб қолган. Бунинг учун кўплаб дунёвий манфаатлар, лаззат ва оромдан воз кечиш керак, деган қўрқув ҳам йўқ эмас. Шу боис, кўплаб инсонлар Ислом дини кўрсатган йўл қийин деган тасаввур билан, у томон бир-икки одим ташлашга ҳам ботина олишмайди.

Tаржимон: Аллоқулов Абдуллатиф.

Муҳаррирлар: Нажмиддинов Жасур, Каримов Жамолиддин

 

МУНДАРИЖА

Муаллиф ҳақида

Муқаддима

Зарурий кўрсатмалар

Яхши ният

Дуо

Суннат дуолар

Ўзгалар ҳаққига дуо қилиш

Истиғфор

Истиғфорлар саййиди

Аллоҳ таолони зикр қилиш

Пайғамбар алайҳис-саломга салавот айтиш

Шукр

Сабр

“Басмала” билан иш бошлаш

Биринчи бўлиб салом бериш

Беморларни зиёрат қилиш

Жаноза намози ва дафн маросимида қатнашиш

Таъзия билдириш ва мусибат-задаларга тасалли бериш

Аллоҳ учун яхши кўриш

Мусулмонга ёрдам бериш

Рухсат берилган шафоат

Бировнинг айбини яшириш

Яхшиликка йўллаш

Садақаи хайр

Кечиримли бўлиш

Юмшоқ феъллик

Инсонлар орасини ислоҳ қилиш

Етим-есир ва бева-бечораларга кўмакбериш

Аҳли аёли учун сарф-харажат қилиш

Ота-она билан гўзал муомалада бўлиш

Ота-онанинг ёру дўстлари билан чиройли муомалада бўлиш

Эр-хотин ўзаро яхши муомалада бўлиши

Силаи раҳм

Қўшнига яхши муомалада бўлиш

Очиқ юзли ва гўзал хулқли бўлиш

Ҳамроҳ билан чиройли муомалада бўлиш

Аллоҳ учун алоқаларни боғлаш

Меҳмонни икром қилиш

Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш

Уруш-жанжалдан сақланиш

Диний илмларни ўрганиш

Диний таълим бериш

Катталарни ҳурмат қилиш

Ислом шиорларини ҳурмат қилиш

Болаларга нисбатан шафқатли бўлиш

Азон чақириш

Азонга жавоб қайтариш

Қуръон тиловат қилиш

“Фотиҳа” ва “ихлос” сураларини тиловат қилиш

Таҳоратни мукаммал қилиш

Мисвок ишлатиш

Таҳоратдан кейин зикр айтиш

Таҳорат намози

Таҳиятул масжид намози

Биринчи сафда намоз ўқиш

Сафдаги бўш қолган жойни тўлдириш

Чошгоҳ (зуҳо) намози

Жума куни ғусл қилиб, хушбўй нарса суртиш

Рўза тутиш учун саҳарлик қилиш

Ифторни тезлаштириш

Рўзадорларга ифторлик қилиб бериш

Ҳажга кетган кишининг оиласидан хабар олиш

Ишни эрта тонгда бошлаш

Бозорларда Аллоҳ таолони зикр қилиш

Сотилган нарсани қайтариб олиш

Ҳожатмандга қарз бериш

Қарзни қайтаришга қийналган кишига

муҳлат бериш

Савдо-сотиқда рост сўзлаш

Кўчат ўтқазиш

Жониворлар билан яхши муомалада бўлиш

Зарарли ҳайвонларни ўлдириш

Тилни тийиш

Беҳуда гап-сўз ва ишлардан сақланиш

Олти яхшилик

Ўнг томондан бошлаш

Ерга тушган овқатни  тозалаб ейиш

Акса урувчига жавоб қайтариш

Аллоҳ таолодан қўрқиш

Аллоҳ таолодан яхши умид ва чиройли гумон қилиш