AHQOF SURASI

    25

    АҲҚОФ СУРАСИ (араб. – қумтепалар). Маккада Жосия сурасидан кейин нозил бўлган. 35 оят, 644 калима ва 2595 ҳарфдан иборат. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 46-­сура.

    Сурада пайғамбарлардан Ҳуд (алайҳиссалом)нинг Яман қумтепаликларида яшовчи Од қабиласи билан ўртала­рида бўлиб ўтган воқеалар, уларнинг Аллоҳ томонидан
    жазоланиши, Муҳаммад (алайҳиссалом) ўз умматларининг бахт­саодати йўлида чеккан жафолари ва бошқа маъ­лумотлар ўз ифодасини топган. Маккий суралар каби ақида масаласи, тавҳид, ваҳий, пайғамбарлик, қайта тирилиш, ҳисоб­китоб масалалари
    зикр қилинган. «Ҳо, Мим» ҳарфлари билан бошлангувчи сураларнинг сўнгги – еттинчиси ҳисобланади. Қуръони каримнинг қудрат ва ҳикмат соҳиби бўлмиш
    Аллоҳ томонидан туширилган Китоб экани таъкидланиб, борлиқ эса, Аллоҳнинг улуғлигига, қудратига далил экани­га ишора қилинади. Мушриклар сиғинаётган бутлари би­рон нарса яратишга ҳам, уларнинг дуо­илтижоларини эши­тишга ҳам қодир бўлмаган жонсиз тошлар эканлигини уқ­ти ради.
    Макка мушриклари томонидан Муҳаммад (соллалло­ҳу алайҳи ва саллам)ни Қуръонни ўзи тўқияпти, у ёлғон­чи, Худонинг номидан гапирмоқчи, деган даъволари ва ваҳий ҳамда пайғамбарликка қарши муносабатлари баён қилинган. Шунингдек, икки хил инсон тоифаси ҳақида сўз борган: биринчиси, Аллоҳга имон келтирган, ибодатларини амалга оширган, Роббисининг ва ота­онасининг ҳақларини адо этган ва ҳидоятдаги жаннатга сазовор мўмин инсон. Ик­кинчиси эса, тўғри йўлдан озган, инсонийлик табиатини бузиб, имон ўрнига куфрни танлаган, Аллоҳ таоло ва ота­-онасининг ҳақини унутган жазоси жаҳаннам бўладиган динсиз инсондир. Бу сурада ҳар бир инсон ота­онасига яхшилик қилишга амр этилгани хусусида хабар берилади ва фарзандни ту­
    ғиб, қаторга қўшгунча она чекадиган меҳнат­машаққатлар айрича тасвирланади.
    Қиёмат манзараси, қиёматга, охиратни унутиб жино­ят чи бўлиб юрган қавмнинг оқибатда хор бўлиши тасвир­ланади. Кофирларнинг имон ва Исломдан юз ўгирган бир
    пайтда, бир гуруҳ жинлар келиб, Қуръонни эшитиб, таъ­сирла ниб, имон келтирганлари ва ўз қавмларини имонга даъ ват қилиб, башоратни етказишга шошганлари баён этилган.
    Сура Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кофирлар томонидан тортаётган азиятларга сабр­тоқат қилишга чақириш ва кофирларга тезроқ азоб келишига
    ошиқмасликка буюриш билан хотима топади. Бу сурада ўтган пайғамбарлардан Ҳуд (алайҳисса­лом) нинг Яман юртидаги қумтепаларни маскан тутган Од қабиласини ёлғиз Аллоҳ таологагина ибодат қилишга даъват этганлари, улар эса қувватларига ишониб, пайғам­бар даъватини инкор қилишлари оқибатида, ҳалокатга дучор бўлганлари ҳақида хабар берилади. Суранинг «Аҳ­қоф» – «Қумтепалар» деб номланишининг боиси шудир.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар-­ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index