AHZOB SURASI

    60

    АҲЗОБ СУРАСИ ( араб. – фирқалар, гуруҳлар). Мадинада нозил бўлган. 73 оят, 1280 калима ва 5790 ҳарф­дан иборат. Сурада зиҳор, табанний, сатри аврат, маҳрам ва но­маҳрамлар, никоҳ, талоқ каби масалаларга доир шаръий ҳукмлар, мушрик ва яҳудий қабилаларининг бирлашиб, мусулмонларга қарши қилган ҳужумлари ҳақида ҳам оят­лар берилган. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 33-­сура.
    Сурада ҳижратнинг тўртинчи йили, шаввол ойида мусулмонларга қарши уюштирилган Хандақ жанги вақ тида юз берган ҳодисалар ва мусулмонларнинг ғалабаси талқин
    этилади.У дастлаб Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­га Аллоҳ таолодан қўрқишда устуворлик тилаб, ёлғиз Аллоҳга суянишга ва фақат ваҳийга эргашишга буюриш билан бошланади, Аллоҳга таваккал қилиш лозимлиги уқтирилади, сўнгра Исломдаги (айрим ҳукмларда) боқиб олинган бола туққан фарзанд билан баробар бўлмаслиги баён қилинади ва сура давомида бу мавзуга яна қайтилади.
    Яна бу сурада Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам)нинг аҳли­аёллари тўғрисида ҳамда уларнинг зимма­ларидаги айрича вазифалари ва алоҳида ҳақ­ҳуқуқлари
    борасида ҳам сўз юритилади, шунингдек, улар барча мў­мин­мусулмонлар учун она мақомида эканликлари, бино­барин мўминлар уларга зиёда эҳтиром ва ўта эҳтиёткорлик билан муомала қилишлари лозим экани уқтирилади. Сура ниҳоясида инсон ўз зиммасига олган Аллоҳ таолонинг барча буйруқларига итоат этиш вазифаси, ҳатто осмону замин ва тоғу тошлар ҳам кўтара олмаган оғир ва масъул вазифа эканлиги таъкидланади.
    Жоҳилият одатларининг ботиллари ҳам зикр қилиб ўтилган. Жумладан, «зиҳор» (бир киши хотинига сен мен учун онамнинг бели кабисан, деса, унга хотини онаси каби
    бўлиб ҳисобланар эди) ва фарзанд асраб олиш билан боғ­лиқ ҳукмлар ҳам бекор қилинади. Мерос ҳақидаги нотўғри тушунчалар ҳам тузатилади.Бу сурадан Мадинада янги барпо бўлган Ислом жамиятини йўқ қилиб юбориш ғаразида турли қабила­
    фирқалар бирлашиб қилган ҳужумлари ва бу жанг воситасида Аллоҳ таоло мўминларнинг имон­эътиқодларини яна бир бор синовдан ўтказгани ҳақидаги оятлар ҳам ўрин олгани сабабли у «Аҳзоб – Фирқалар» деб номлангандир.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар-­ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index