AL-FATTOH

    19

    АЛ-ФАТТОҲ (араб. – очувчи, ҳукм қилувчи). Бу калима Қуръонда бир маротаба зикр қилинган. Аллоҳнинг “ал­Фаттоҳ” сифати “Кўплаб нарсаларни очувчи. Ўз раҳмат хазинасини бандаларига очувчи” маъносини англатади. Аллоҳ таоло бандалар ўртасида адолат ила ҳукм қилувчи Зотдир: “Айтинг: «Раббимиз (қиёмат куни) ўртамизни жамлар, сўнгра ўртамизда ҳақиқат (адолат) билан ҳукм қилур. Фақат Угина (адолат билан) Ҳукм қилувчи ва (ҳақиқатни) Билувчидир»” (Рад, 34).
    “Ал­Фаттоҳ” сифатининг ақидадаги маъноси шуки, Аллоҳ таоло барча махлуқотлар ўртасида ҳукм қилувчидир. Бу ҳукм қилишнинг маъноси шуки, иккита хусуматчи орасидаги яширин ишни очади. У пайғамбарлар юбориб, уларга китоблар нозил қилиш билан ҳақни очиқ ҳамда ботилни хор қилиш билан баён қилган. Шунингдек, уларни нақлий ва ақлий ҳужжатлар билан қувватлаган.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири (таржима ва тафсир муаллифи Абдулазиз Мансур); Муҳаммад Ротиб Нобулусий. Мавсуа асмоиллоҳил­ҳусна; Шайх Муҳаммад М. Ю. Сунний ақидалар; Мулла Али ал­Қорий. Мирқотул­мафотиҳ шарҳу мишкотул­масобиҳ.

    Н.Мукаррамхонов

    « Back to Glossary Index