ALAQ SURASI

    172

    АЛАҚ СУРАСИ ( قلعلا ةروس – лахта, қотган қон). Маккада энг биринчи нозил бўлган сура. У 19 оят, 92 калима ва 280 ҳарфдан иборат. «Муфассал» сураларидандир.          Тартиб ра­қами бўйича Қуръонда 96-­сура.                                                            Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳиро ғори да ибодат қилиб ўтирганларида нозил бўлган.
    Суранинг ўқиб­ўрганишга ва Яратганнинг қандай зот эканини, инсоннинг нимадан яратилганини англашга даъват этувчи аввалги беш ояти Қуръони каримнинг илк
    оятларидир, Аллоҳ таолонинг сўнгги пайғамбари Муҳам­мад (алайҳиссалом)га қилган илк илоҳий хитобидир.
    Суранинг кейин нозил бўлган оятларида инсон таби­атидаги бир қусур – ўзини бой­беҳожат кўриши билан туғёнга тушиши тўғрисида сўз юритилиб, ана шундай ҳад ла­
    ридан ошган кимсалар ҳали Аллоҳ таоло даргоҳига қайтиб, ҳисоб­китоб бериши борлиги ҳақида огоҳлантирила дилар.
    Сўнгра ўшалардан бири ўзининг мол­дунёси ва ҳамтовоқларининг кўплигига ишониб ҳаддидан ошган ва Пайғамбаримизга тинимсиз озор­азиятлар етказган Абу Жаҳл (Жаҳолат отаси) лақабли бир малъун кофирнинг кирдикорлари келтирилиб, агар у ўзининг куфру туғёнидан қайтмаса, оқибатда дучор бўладиган ҳалокати ҳақида ха бар
    берилади.
    Бу сурада инсон қуюқ – лахта қондан яратилгани тўғрисида илк бора айтилгани сабабли, уни «Алақ – лахта қон» деб номлангандир. Суранинг иккинчи номи
    «Иқро»дир.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index