A’LO SURASI

    180

    АЪЛО СУРАСИ (араб. – олий зот, яъни Аллоҳ таоло). Маккада Таквир сурасидан кейин нозил бўлган. У 19 оят, 72 калима ва 290 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардандир. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 87­-сура.
    Бу энг аввал нозил бўлган суралардан ҳисобланади. Сурада инсон Аллоҳнинг ўз қудрати ва ҳикмати билан яратилгани, Қуръон оятларидан баъзиларининг унутили­
    ши Аллоҳнинг иродасига боғлиқ экани, илоҳий насиҳатлар ҳаммага ҳам таъсир этмаслиги, охиратдаги ҳолатлар, Қуръондаги шу каби ўгитлар баён этилади. Дастлаб Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қуръонни унутиб қўйиш хавфида бўлганлар. Аллоҳ таоло ўз пайғамбарига нозил қиладиган оятларини у кишининг
    қалбига ҳеч қачон ўчмайдиган қилиб муҳрлаб қўйиши ҳақида башорат берган.
    Бу сурада Аллоҳнинг ягоналиги ҳақида сўз юритилиб, фақат Аллоҳ таолодан қўрқадиган кишиларгина насиҳат­ни қабул қилиб фойдаланишлари, аммо дўзахийлар эса насиҳат эшитишдан қочишлари баён қилинади.
    Сура ниҳоясида ўзини пок тутиб, Аллоҳ таолони ёд этиб, намоз – ибодатини канда қилмайдиган ҳар бир киши нажот топиши ҳақида хабар берилади ва бу сўзлар аввал
    ўтган Иброҳим ва Мусо пайғамбарларга нозил қилинган саҳифаларда ҳам мавжудлиги уқтирилади.
    Сурада ўз нафсини гуноҳ ва ёмонликлардан покла ган, ютуққа эришиши баён этилган.
    Сура аввалида барча нарсадан олий ва юксак бўлган зот – Аллоҳ таолонинг номини пок тутишга амр этилади. Бу суранинг «Аъло» – «Энг олий зот», деб номланишининг
    боиси ҳам шудир.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар-­ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index