ANBIYO SURASI

    95

    АНБИЁ СУРАСИ (араб. – пайғамбарлар). Маккада нозил бўлган. 112 оят, 1068 калима ва 4890 ҳарф­дан иборат. Миун (юзликлар) суралардан. Тартиб рақами
    бўйича Қуръонда 21-­сура.
    Бошқа маккий суралар каби асосий мавзу ақида ва унга оид масалаларга қаратилган. Аллоҳнинг ягоналигига ақлий далиллар келтирилади. Айниқса, Пайғамбарлик ва қайта
    тирилишга алоҳида эътибор қаратилган. Идрис, Нуҳ, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Лут, Довуд, Сулаймон, Айюб, Зул­Кифл, Зуннун (Юнус), Закариё, 20 Қуръон сўз ва иборалари изоҳли луғати Қуръон сўз ва иборалари изоҳли луғати 21Мусо, Исо ва Муҳаммад (алайҳиссалом)лар тўғрисида ҳам хабарлар ворид бўлганидан сура «Анбиё – Пайғамбар лар» деб номланган.

    Сура қиёмат соати яқинлашиб қолгани, одамлар эса у кундаги ҳисоб­китобга ҳозирланиб, яхши амаллар қилиш ўрнига ғафлат уйқусига ғарқ эканликлари ҳақида хабар бериш билан бошланади. Сўнг ўқувчи эътибори коинотда­ги ҳар бир мавжудотнинг ўта нозик ва аниқ ўлчов билан яратилиб, яккаю ёлғиз Яратган томонидан бошқариб турилишига қаратилади ва еру осмонда Аллоҳдан ўзга яна
    бирон илоҳ бўлса, у ўлчов ва тартибга футур етиб, борлиқ бузилиб кетиши аниқ эканлиги таъкидланади.

    Аллоҳнинг қудратига далиллар кишиларнинг ўзларида ва атрофларида кўп эканига эътибор қаратилган. Бу сурада пайғамбарлар қиссалари Иброҳим (алай­ҳиссалом) ва у зот билан бутпарастлар ўртасида бўлиб ўтган можаролар хусусида батафсил ҳикоя билан бошланади, ўзини ўзи ҳимоя қилишга ожиз бўлган жонсиз бутлар бировга ёрдам қилиши ёки зиён етказиши мумкин эмас­лиги уқтирилади. Дунёдаги шариатлар ва Пайғамбарларнинг асли бирлигини сурадаги қиссалардан билиб олиш мумкин. Ўтган пайғамбарлар ва уларнинг умматлари ҳақидаги қиссалар кишилар учун ибрат ва насиҳат манбаси экани уқтирилади. Ўтган умматлар, уларнинг пайғамбарларни ёлғонга чиқаришлари, ҳалокатга учраганларидан хулоса чиқармаганлари ва бошқа қилган хатоларини такрор­ламаслик учун Пайғамбарларнинг қиссалари турли жи­ҳатлардан ёритилади.
    Суранинг ниҳоясида Аллоҳ таолонинг сўнгги пайғам­бари ҳазрати Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг барча оламга Аллоҳнинг раҳмати бўлиб келганлари зикр қилинади. Мушрикларга истеҳзо, масхара ва қўполлик лари
    оқибатда ёмонлик билан тугаши эслатилади.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар-­ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index