ANFOL SURASI

    50

    АНФОЛ СУРАСИ (араб. – ўлжалар). Мадинада нозил бўлган. 75 оят, 1631 сўз ва 5294 ҳарфдан иборат. Тав­ба сураси билан қўшилганда «тивол» деб юритилади. Тар­тиб рақами бўйича Қуръонда 8-­сура.
    Унда сўз, асосан, ғазот – жанг ҳақида бориб, ҳарбий қонун­қоидалар, ўлжа тақсимоти, уруш ва тинчлик холат­лари ҳамда асир ва имон, эътиқод, тақво, солиҳ амал
    хусусидаги Ислом шариати ҳукмлари баён қилинади ва бошқа масалалар ҳақида илоҳий кўрсатмалар берилган.
    Бу сура одамлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал лам)дан ўлжалар ҳақида сўрашгани билан бошланган ва са волга жавоб ҳам берилган, уларга панд­насиҳат қилиш ва тўғри йўл кўрсатилган. «Анфол» – «Ўлжалар» деб номланиши нинг
    сабаби ҳам шу.Унда уруш пайтида риоя қилиниши керак бўлган кўрсатмалар айтилган. Ихтилофларга берилмаслик, омо­натга хиёнат қилмаслик, балки таво қилиш лозимлиги
    уқтирилган. Жоҳилият одатларидан баъзилари танқид қилинади.
    Сурада асосан Бадр жанги воқеалари батафсил баён этилган. Маълумки, Бадр жанги ҳижратнинг иккинчи йили Рамазон ойида Мадинага яқин Бадр қишлоғида бўлиб
    ўтган. Бу жангда му сулмонлар озчилик, кам қуролланган бўли шига қарамасдан, кўпсонли ва пухта қуролланган муш­риклар устидан ғалаба қозонганлар. Бунинг сабаби, Аллоҳ мусулмонларга ўзи ёрдам бергани ва фаришталарни мадад учун туширгани зикр қилинган. Душман қўшинларидан етмиш киши ҳалок этилиб, яна етмиш киши асир олинган ва катта ўлжа қўлга киритилган. Асирлар ҳақидаги ҳукмлар
    ҳам мавжуд.                                                                                                           Сура ниҳоясида эса мўминлар ватан ва миллатлари бир­биридан қанчалар йироқ ва хилма­хил бўлишидан қатъи назар бир уммат эканликлари, бинобарин, кофир
    кимсаларнинг фитналарига алданмай, ўзаро дўст­биродар бўлиб яшаб ўтишлари лозимлиги уқтирилади. У Ислом тарихидаги илк жанг – Бадр жангидаги воқеаларни батафсил ҳикоя қилгани учун айрим саҳобалар уни Бадр сураси, деб ҳам атаганлар.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар-­ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон.

    Д.Муродов

    « Back to Glossary Index