ANKABUT SURASI

    41

    АНКАБУТ СУРАСИ (араб. – ўргимчак). Маккада нозил бўлган. 69 оят, 1980 калима ва 4595 ҳарф­дан иборат. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 29­-сура.
    Масо ний суралардан. Сурада ўзлари ясаган бутларга ўзлари сиғинувчи мушриклар ўзи тўқиган тўрига ишониб яшовчи ўргим­чак ка ўхшатилади, мўмин билан кофир, ширк билан куфр орасидаги фарқ ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, унда имон­эътиқодли ва яхши одамлар бошига синов учун кўпроқ мусибатлар тушиши, пайғамбарларга етган азиятлар ва бошқа маълумотлар мавжуд.
    Анкабут сураси ўзидан олдинги Шуаро, Намл сураси, Қасас каби маккий сураларнинг узвий давоми ҳисобланади. Шу нинг учун имон, Ислом йўлида сабр­бардош қилиб,
    Аллоҳ нинг розилигига ва жаннатга эришиш осон эмаслиги, бу йўлда турли синов ва машаққатларга матонат билан кура шиш лозимлиги ўзига хос услуб билан тушунтирилган. Кофир ва мушрикларнинг озорлари кучайган бир даврда бу сура мусулмонларга тасалли вазифасини ҳам ўтаган.
    Сура имон эгалари сидқидилдан мўмин бўлганми ёки тил учида имон келтирганми, синаш учун турли имти­ҳон ларга рўбарў қилинишлари аниқ эканлиги ҳақида ха­бар бериш билан бошланиб, яралганларнинг фитналари­га алданиб имон­эътиқодидан кечган кимсалар, албатта, Яратганнинг азобига учрашларини уқтиради. Дин йўлида фақат Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уммати эмас, балки олдинги пайғамбарлар ҳам синовга учраганлари ёритилиб, Нуҳ, Иброҳим, Лут, Шуайб (алайҳиссалом)ларнинг қиссалари ҳам келтирилади. Од ва Самуд қавмлари оқибатлари, Қорун ва Ҳомон каби кимсаларнинг ҳоли нима бўлгани зикр қилинади.
    Шунингдек, бу сурада дину имонга даъват қилгувчи кишилар зиммасида жуда шарафли ва айни пайтда ўта мушкул вазифа борлиги айтилиб, бир неча пайғамбарлар
    фаолияти мисолида Ҳақ йўлидаги даъватнинг мўъжизаси тасвирлаб берилади. Яна бу сурада Аллоҳ таоло Ўзининг мўъжизаси бўлмиш Қуръони каримни бандаларига етка­
    зиш учун ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмайдиган Муҳам­мад (алайҳиссалом)ни пайғамбарликка танлагани тўғрисида хабар бериб, акс ҳолда бузғунчи кимсалар: «Қуръ­онни Муҳаммаднинг ўзи ёзган», деб одамларни шубҳага солишлари аниқ эканлигини уқтиради. Шунингдек, Ра­сулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) янги даъво билан чиқмаганлари, балки олдинги пайғамбарларнинг бири эканлари баён этилган.
    Сура сабр­тоқат билан Ҳақ йўлида курашган зотларга Аллоҳнинг ўзи ёр бўлиши ҳақидаги оят билан тугалланади. Бу сурадан ўзлари қўллари билан ясаб олган бутларига сиғиниб, улардан нажот кутадиган мушриклар худди ўзи тўқиган тўридан паноҳ истайдиган ўргимчакка ўхшашлиги тўғрисидаги оят ҳам ўрин олгани учун «Анкабут» – «Ўр­гимчак» сураси деб номлангандир.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар-­ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон. 

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index