A’ROF SURASI

    86

    АЪРОФ СУРАСИ ( араб. – аросат). Маккада нозил бўлган энг узун сура. 206 оят, 3325 сўз ва 14010 ҳарф­дан иборат. Ривоятларга кўра Анъом сурасидан олдин нозил бўлган. Узун суралардан бўлгани учун «тивол» деб юритилади. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 7­-сура.
    У пайғамбарлар ҳақида батафсил ҳикоя қилган би­ринчи сурадир. Унда Одам, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут, Шуайб ва Мусо (алайҳиссалом) пайғамбарлар ва уларнинг қисса­лари, тавҳид, имон­эътиқод, Қиёмат сураси, ҳисоб­китоб масалалари ва бошқа маълумотлар берилади. Аввало Одам (алайҳиссалом) қиссаси эслатилиб, у зотнинг болалари огоҳлантирилади. Одамларнинг ҳидоят ва залолатда бўлиш сабаблари баён қилинади.
    Шайхул анбиё – пайғамбарлар оқсоқоли Нуҳ (алай­ҳиссалом) қиссаси ҳикоя қилиниб, у зотга ўз қавмлари та­рафидан бўлган қайсарлик ва исёнлар натижасида улар­нинг тўфон балосига учраганликлари эслатиб ўтилади.
    Бу сурада пайғамбарлардан, хусусан, Мусо (алайҳисса­лом)нинг қиссалари батафсил зикр қилиниб, у зот билан золим Фиръавн ўртасида бўлиб ўтган можароларга тўхтаб
    ўтилади ва бани Исроилга берилган неъматлар, Аллоҳ­нинг амр­фармонларидан бош тортганларидан кейин эса бошларига тушган мусибатлар ҳикоя қилинади. Шанба ку­ни ва Бани Исроил билан бўлган аҳдлашув баён қилинган.
    Шунингдек, бошқа Макка сураларида бўлгани каби сўз исломнинг асоси – моҳияти бўлмиш Аллоҳнинг бирлиги, тирилиш ва жазо ҳақ экани ҳамда ваҳий ва пайғамбарлик
    ҳақиқати устида боради. Суранинг аввалида Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га тушган мўъжиза – Қуръон ҳақида сўзланиб, у бутун инсоният унун буюк илоҳий неъмат эканлиги, бинобарин, дунё ва охират саодатига эришиш учун унинг йўл­йўриқ ва панд­насиҳатларига амал қилиб бориш лозимлиги уқтирилади. Яна бу сурада Аллоҳ берган илмни мол­дунё топиш учун бировларга зиён етказиш йўлида суъиистеъмол қил­ган олимлар қаттиқ қораланиб, улар тиллари осилиб, ҳан­си раб турадиган итларга ўхшатилади. Берилган неъмат­ларга шукр қилиш, неъматни берган Зот рози бўладиган иш ларга сарфлаш, исроф қилмаслик айтилган. Исломнинг осонлик дини экани айтилган.
    Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бутун инсониятга пайғамбар этиб юборилганликлари ва у кишининг саҳобалари ҳақида ҳам маълумотлар бор. Ниҳоят, бу сурада қиёмат кунидаги ҳолат тасвирлана­ди. У куни кишилар уч тоифага бўлинадилар: ҳаётларини имон ва яхши амаллар билан ўтказган кишилар аҳли       жан­нат, кофирлик ва ўзларига ҳам, ўзгаларга ҳам ёмонлик қи­лиш билан ўтган кимсалар дўзах эгалари бўладилар; қил­ган яхшиликлари билан ёмонликлари баробар кимсалар эса «Аъроф» эгалари бўладилар. Қиёмат ҳақида савол берганларга жавоб берилади. Одам Ато ва Момо ҳаво мушрик бўлмагани ва Қуръони карим қироати ҳақидаги оятлар ҳам ўрин олган.

    Аъроф – жаннат билан дўзах ўртасини ажратиб тура­диган девор бўлиб, учинчи тоифага мансуб одамлар унинг устида Аллоҳ ўзларини жаннатга ёки дўзахга ҳукм
    қилишини кутиб турадилар. Бу орада улар жаннат ва дў­захдагиларни таниб улар билан суҳбатлашадилар. Сурада мана шу ҳо лат нинг тасвири ўз ифодасини топгани учун Аъроф деб аталган.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар-­ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index