ASR SURASI

    107

    АСР СУРАСИ (араб. – замон, юз йил, умр, аср намози). Маккада Шарҳ сурасидан кейин нозил бўлган. У 3 оят, 14 калима ва 68 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 103­-сура.
    Қуръони каримдаги энг қисқа суралардан, бунда Аллоҳ таоло асрга қасамёд этиб, сурада баён этилган инсони­ят ҳақиқий бахт­саодатга эришиш учун тўрт нарсага –
    имонга, эзгу амалга, Ҳақ йўлга ва шу йўлда чекиладиган машаққатларга сабр­тоқат қилишга муҳтож эканлигини таъкидлайди.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index