BAYYINA SURASI

    53

    БАЙЙИНА СУРАСИ (араб. – баён қилувчи, очиқ ҳужжат). Мадинада Талоқ сурасидан кейин нозил бўлган. 8 оят, 94 калима ва 399 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан.
    Тартиб рақами бўйича Қуръонда 98­-сура.
    Ҳужжатдан мурод бу ерда, Муҳаммад (алайҳиссалом)­дир. Унда кофир ва мушриклар, то Муҳаммад (алайҳисса­лом) пайғамбар бўлиб келгунларича, ўзларининг куфро­ний ақидаларидан ажрамаганлари, кейин эса баъзилари куфрдан халос бўлиб, Исломга киргани ва баъзилари куфр да қолгани, Аллоҳга ихлос билан ибодат қилиш маса­ласи, охиратда мўминларга ва кофирларга қилинадиган муомалалар тўғрисида маълумот берилади.
    Бу сурада сўз аҳли китоблардан бўлган яҳудий ва насронийларнинг ҳамда мушрикларнинг кирдикорлари ҳақида; ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзига ихлос билан ибодат қилиш лозимлиги тўғрисида ва охиратда кофирлар дучор бўладиган азоб ҳамда имон ва яхши амал билан ўтган зотларга муяссар қилинадиган мангу бахт хусусида боради. Сурадан Пайғамбар (алайҳиссалом) Аллоҳ таоло то­монидан юборилган аниқ ҳужжат эканликлари ҳақидаги оятлар ҳам ўрин олгани сабабли бу сура «Баййина» – «Аниқ ҳужжат», деб номланган. Суранинг номи «Лам якун» деб ҳам юритилади.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index