BALAD SURASI

    46

    БАЛАД СУРАСИ (араб. – шаҳар, юрт, ўлка). Бу ерда Макка шаҳри назарда тутилган. Маккада Қоф сурасидан кейин нозил бўлган. 20 оят, 82 калима ва 320 ҳарфдан ибо­рат. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръ­онда 90-­сура.
    Сура аввалида Аллоҳ таоло Ўзининг бир неча пай­ғамбарлари туғилиб ўсган, хусусан, сўнгги пайғамбари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг она мас­канлари бўлган улуғ шаҳар – Маккаи мукаррамага ва барча инсонларнинг ҳақларига қасамёд қилиш билан инсон зоти бу дунёга меҳнат­машаққат чекиш учун келиши ҳақида хабар беради. Бу сура «Балад» – «Шаҳар» деб номлани­шининг боиси шудир.
    Бу сурада охират, Аллоҳ инсонга икки, яъни саодат ва бахтсизлик йўлини кўрсатгани, инсон уни хоҳлаганини танлаши, шунга яраша мукофот ёки жазо олиши айтилади.
    Сўнгра қўлларидаги мол­мулкларини хўжакўрсинга со­вуриб, мақтаниб юрадиган кимсалар огоҳлантирилиб, фа­қат имон ва эътиқод билан Аллоҳ таоло буюрган жойлар­га бериб сарф­харажат қилиш билангина охират бахтига эришиш мумкинлиги, Аллоҳ таолонинг оятларига кофир бўлган кимсалар эса шак­шубҳасиз дўзахий бадбахтлар эканликлари таъкидланади.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index