BAQARA SURASI

    499

    БАҚАРА СУРАСИ (араб. – сигир). Мутоффифин сурасидан кейин турли даврларда нозил бўлган. Ҳижрат­нинг аввалидан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал лам)­
    нинг вафотларидан олдинроқ тушган. Мадинада нозил бўлган сураларнинг биринчиси. 286 оят, 6121 калима, 25500 ҳарфдан иборат. Қуръондаги иккинчи ва энг узун сура. Узун суралардан бўлгани учун тивол деб юритилади. Тар тиб рақами бўйича Қуръонда 2­-сура.Бақара сураси­нинг 282­-ояти Қуръондаги энг узун оят бўлиб, 540 ҳарфдан иборат.

    Мадинага ҳижрат қилингандан сўнг нозил бўлган илк сура. Оятлари бир вақтда эмас, балки турли ҳолат ва вақт­ларда, тарқоқ нозил бўлган. Ҳатто орада бошқа сура лар­нинг оятлари ҳам нозил бўлиб турган. Оятларнинг тарти­бини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзлари ай­тиб берганлар.Мусо (алайҳиссалом) қавми билан бўлган воқеалардан бири сигир қиссаси сурада келганидан шу ном сурага қўйилган. Сурада кўплаб мавзулар ўрин олган. Энг кўп такрор­лан ган мавзу яҳудийлар ва улар билан боғлиқ. Уларнинг Исломга душманлиги, макр ва хийлалари, хиёнати, алдо­ви, Аллоҳнинг айтганини қилмаганлик сабабидан ишла­ри қийинлашгани ҳақидаги ривоят (сигир воқеаси) ўрин олган. Бақара оятларининг қарийб учдан бир қисмини «аҳли китоблар» (Таврот ва Инжилга имон келтирганлар), хусусан яҳудийлар ҳақидаги маълумотлар ташкил қи лади. Ижтимоий қоидалар ҳам ўрин олган: ахлоқ, оила каби.
    Фиқҳий ҳукмлар, ибодат, муомала, Талоқ сураси, идда, рўза, қасос, қарз, рибонинг ҳаромлиги каби масалалар ёритиб берилган. Шунингдек, ақидавий имон, куфр ва нифоқ, қиёмат масалалари ҳам келган. Бақара сураси ёки бир неча оятларининг фазилати ҳақида ҳадислар айтилган. Жумладан, «Бақарани ўқинг­лар, уни олмоқлик баракадир, тарк қилиш ҳасратдир. Сеҳр­гарлар унга қодир бўла олмайдилар» (Имом Аҳмад ривоя ти) ва Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди» (Имом Термизий ривояти). Шунингдек, суранинг бошидан, оятул курсий ва охиридан ўқиб юриш тавсия этилган.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index