BURUJ SURASI

    62

    БУРУЖ СУРАСИ ( араб. – буржлар, яъни осмонда­ги Қуёш ва Ой буржлари). Маккада Шамс сурасидан ке йин нозил бўлган. У 22 оят, 109 калима ва 465 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 85-­сура.
    У бошқа маккий суралар каби бошидан охиригача имон­эътиқод мавзусини ёритгувчи сура бўлиб, ўтмишда мўминларни фақат Аллоҳ таолога имон келтирганлари учун азоблаб ўлдирган бир тўда золим кимсалар ҳалокат­га дучор қилинганлари ҳақида хабар берилади ва барча замонлардаги аҳли имонни фитнага солиб, уларга зулм
    қиладиган кимсалар дўзах азобига гирифтор бўлишла­ри таъкидланади. Қуръони каримнинг Лавҳул­маҳфуздан кўчирилган илоҳий муқаддас калом экани каби маълу­
    мотлар бор.
    Сура душманлар Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва мусулмонларни диндан қайтариш мақсадида қийнаган вақтда нозил бўлган. Мўминларнинг душманла­ри огоҳлантирилиб, оқибатлари ёмон бўлиши зикр этил­ган. Мўминлар сабрга чақирилади.
    «Асҳоб ал­ухдуд» (чоҳ эгалари) қиссаси ўрнак учун келтирилади. Кофир кимсалар Фиръавн ёки Самуд қавми каби кучли бўлиб, аскарлари саноқсиз бўлсалар ҳам мағ­
    луб бўлишлари зикр қилинади. Сўнгра Аллоҳнинг қудрати нақадар буюк эканлигига
    далолат қиладиган оятлар зикр қилингач, сура ниҳояси­да Қуръони каримнинг бирон ҳарфи ўзгармайдиган – бузилмайдиган Китоб экани уқтирилади.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index