DOVUD(alayhissalom)

    130

    ДОВУД (алайҳиссалом)  – Қуръони карим­да номи зикр этилган пайғамбарлардан бири. Тўлиқ исм­лари Довуд ибн Ийша ибн Увайд ибн Обир ибн Салмун ибн Наҳшун ибн Авинодб ибн Эрам ибн Ҳасрун ибн Фарс ибн Яҳузо ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим (алайҳисса лом)дир. Манбаларда келтирилишича, Довуд (алайҳисса лом) милоддан аввалги 1042 йилда қадимги Исроил подшоли­гида туғилганлар ҳамда 972 йил 70 ёки 100 ёшда вафот эт­ган лар. Довуд (алайҳиссалом)нинг 12 ўғиллари бўлиб, улар­дан Сулаймон (алайҳиссалом) ҳам пайғамбар бўлганлар. Қуръони каримда Довуд (алайҳиссалом)нинг номлари 9 сурада 16 марта келган. У зот ҳақларида Бақара сураси, Нисо, Моида сураси, Анъом, Исро сураси, Анбиё, Намл сураси, Саба ва Сод суралари да зикр қилинган. Жумладан, қуйида­ги оятда бундай дейилади: «Олдин Нуҳни ҳам ҳидоятга йўллаган эдик. Унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф сураси, Мусо ва Ҳорунни (ҳам йўлладик)»
    (Анъом, 84). Довуд (алайҳиссалом)га тўрт илоҳий китоб­нинг бири бўлган «За бур» нозил қилинган: «…Довудга эса Забур (китобини) бердик» (Нисо, 163). Забурда мавъизалар, ибратлар ва зикр қилинадиган дуо лар бўлган. Тарихчилар Аллоҳ тао ло томонидан Забур берилган, пайғамбар бўлган вақтла рида Довуд (алайҳиссалом)нинг ёшлари қирқда эди, дей дилар.
    Довуд (алайҳиссалом) Бани Исроил қавмига пайғамбар қилиб юборилдилар. Чунки бу қавм заифлашиб, шариат йўқолиб, ширку хурофотлар кенг тарқалиб кетган эди.
    Уларнинг ерлари душманлар томонидан босиб олинган эди. Бани Исроил босқинчиларнинг зулми остида турли азобларга гирифтор бўлиб, хору зор ҳолда яшар эдилар. Уларга ашаддий душман бўлган Балсоса қавми Жолут бошчилигида катта қўшин билан уруш очади. Бани Исроил қавми уларга қарши ўзларидан чиққан Толут исмли подшоҳ бошчилигида жанг қиладилар. Мўминлар қўшини озчилик бўлишига қарамай, ёвнинг кўп сонли қўшини устидан ғалаба қозонди. Довуд (алайҳиссалом) Толут қўшини би­лан бирга душманга қарши курашдилар ва золим Жолут­ни ҳалок қилдилар: «Довуд Жолутни ўлдирди ва Аллоҳ унга (Довудга) подшоҳлик ва пайғамбарлик ҳамда Ўзи хоҳлаган нарсаларни ўргатди» (Бақара, 251). Довуд (алайҳиссалом) Аллоҳнинг инояти билан Толутдан ке йин Бани Исроилга подшоҳ бўлди. Подшоҳликлари қирқ йил давом этди.
    Довуд (алайҳиссалом)га Аллоҳ таоло томонидан бир неча пайғамбарлик мўъжизалари ато этилган эди: «Биз Довудга (улуғ) фазл (мартаба) ато этдик: “Эй, тоғлар ва қуш -лар! (Довуд) билан бирга тасбеҳ айтингиз!” Яна унинг учун темирни (хамирдек) мулойим қилиб қўйдик» (Сабаъ, 10). Тафсирларда зикр қилинишича, Довуд (алайҳис салом)га Аллоҳ таоло пайғамбарликдан ташқари яна мафтункор овоз ва темирчилик касбини ҳам ато этганки, Забур ки тобини тиловат қилганларида қушлар ҳам мафтун бўлиб, унга жўр бўлар, атрофдаги тоғу тошлар ҳам акс садо бериб тиловатга қўшилишар, тасбеҳни бир­га айтишар экан. Темирчиликда ҳам тенгсиз хусусиятли
    бўлиб, темир у зотнинг қўлларида хамирдек эриб кетар, ундан хоҳлаган буюмни ясай олар эканлар.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва тафсир муаллифи Абдулазиз Мансур; Имодуддин Абулфидо Исмоил ибн Касир. Қисас ал­ан­биё (Доктор Абдулҳай Фармовий тадқиқи); Жалолиддин Суютий. Ал­Итқон. Доктор Салоҳ Холидий. Ал­Қисас ал­қуръо ний. Ж. III; Раҳматуллоҳ қори Обидов. Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир (Қуръони каримда пайғам­барлар сиймоси) Биринчи китоб; Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю. Ҳадис ва ҳаёт 20­жуз (Анбиёлар қиссаси).

    С.Сиддиқов

    « Back to Glossary Index