DUXON SURASI

    137

    ДУХОН СУРАСИ (араб. – тутун). Маккада нозил бўлган. У 59 оят, 346 калима ва 1431 ҳарфдан иборат. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 44­-сура.
    Сурада тавҳид, пайғамбарлик ва ўлгандан сўнг қайта тирилиш каби масалалар ҳақида сўз юритилган. Макка мушрикларининг мусулмонларга, хусусан, Расулуллоҳ
    (алайҳиссалом)га берган азиятлари, Мусо (алайҳиссалом) билан Фиръавн ўртасидаги можаролар ва бошқа маъ­лумотлар баён этилган. Сура Қуръони карим билан қасам ичиб бошланган. Унинг муборак Қадр кечасида нозил бўлгани ҳақида хабар берилади. Аллоҳнинг ваҳдонияти ва баркамол сифатлари ҳақида сўз юритилади.
    Бу сурада Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан Мусо (алайҳиссалом)нинг Фиръавн қавмига юборилишлари ва у зотга имон келтирган кишиларга нажот берилиб, инкор
    этганлар қандай ҳалокатга йўлиққанлари батафсил баён қилинади. Бани Исроил Аллоҳнинг амрига қарши иш қилганлари учун уларнинг бошига ёмон кунлар тушганлиги васф этилади.
    Кофирлар тушадиган дўзах даҳшатлари ва мўминлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат манзараларини тасвирлаш билан сура ниҳоясига етади. Сурада Қуръонга шак­шубҳада бўлган мушриклар ос­мондан «тутун» – ғубор ёғиладиган кун билан огоҳлан­-тирилганлари сабабли «Духон» деб номланган.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index