FALAQ SURASI

    76

    ФАЛАҚ СУРАСИ (араб. – тонг). Маккада Фил сурасидан кейин нозил бўлган. У 5 оят, 20 калима ва 74 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 113­-сура.
    Бу ва бундан кейинги сура «Нос» (одамлар)ни қўшиб туриб, уларга «муаввазатайн», яъни «паноҳ сўралувчи икки сура» деб ҳам аталади. Чунки ҳар икки сурада Аллоҳ таоло Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ва барча мўминларга еру осмондаги барча ёмон нарса ва ҳодисалардан ёлғиз Ўзига илтижо қилиб паноҳ сўрашларини таълим беради. Аллоҳ таоло уларга ўз ҳимоясини эълон қилади.
    Бу сура ўзининг илк оятидаги сўз билан «Фалақ – Тонг» деб номланган.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index