IBROHIM (alayhissalom)

    38

    ИБРОҲИМ (алайҳиссалом) – Қуръони каримда номи келган пайғамбарлардан бири. Иброҳим (алайҳиссалом)нинг тўлиқ исмлари Иброҳим ибн Торх (Озар) ибн Ноҳур ибн Соруғ ибн Роғу ибн Фолиғ ибн Обир ибн Шолиҳ ибн Арфахшаз ибн Сом ибн Нуҳ (алайҳис са лом)­дир. Оталарининг исми Озар ва оналарининг исми Амийла бўлган.
    Қуръонда Иброҳим (алайҳиссалом)нинг номлари 25 суранинг 65 та оятида 69 марта зикр этилган. Жумладан, Бақара сураси, Оли Имрон, Нисо, Анъом, Тавба сураси, Ҳуд,
    Юсуф сураси, Ҳижр сураси, Наҳл, Марям, Анбиё, Ҳаж ва бошқа сураларда. Қуръо ни каримнинг 14-­сураси Иброҳим (алайҳиссалом) номлари билан аталган.
    Иброҳим (алайҳиссалом) тарихда “халилуллоҳ” (Аллоҳ­нинг дўсти) номи билан машҳур бўлган. Бу борада Қуръ­они каримда бундай дейилади: “Ваҳоланки, Аллоҳ Иброҳимни (Ўзига) дўст тутгандир” (Нисо, 125). Бундан ташқари, Иброҳим (алайҳиссалом) Қуръонда “имом” – жамоа раҳбари (Бақара, 124), “ҳаниф” – яккахудоликни тарғиб қилувчи (Бақара, 135), “сиддиқ” – ҳақиқатгўй (Марям, 41), “Анбиёлар отаси” (Бақара, 133), “Улул азм” – матонат ли пайғамбарларнинг бири (Аҳқоф, 35) деб таъ­риф ла на ди. Қуръони каримда Иброҳим (алайҳиссалом)га Аллоҳ таоло томонидан муқаддас саҳифалар (баъзи риво­ят ларда 10 саҳифа, дейилади) нозил қилингани зикр этилган: “Дарвоқе, бу (оятлар) аввалги (пайғамбарларга но­зил бўл ган) саҳифаларда – Иброҳим ва Мусо саҳифаларида (ҳам) бордир” (Аъло, 18–19).
    Иброҳим (алайҳиссалом) Пайғамбар Муҳаммад (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг катта боболаридир. Ибро­ҳим (алайҳиссалом) ўзларидан кейин ўтган (Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф) барча пайғамбарларнинг бобокало­ни, араблар ва яҳудийларнинг умумий аждоди. Иброҳим (алайҳиссалом) оилада бош фарзанд бўлиб, у зотнинг Но­ҳур ва Ҳорон (Лут алайҳиссаломнинг оталари) исмли ука­лари бўлган.
    Кунялари – “Абуз Зийфон” бўлган. Бу “меҳмонлар отаси” деган маънони англатади. Иброҳим (алайҳисса­лом)нинг ўз меҳмонлари билан бўлган қиссалари Қуръ­они ка рим да ги энг машҳур қиссалардан ҳисобланади (Зори ёт, 24).
    Иброҳим (алайҳиссалом) милоддан аввалги 2324–1850 йиллар орасида қадимги Бобил (Ироқ)нинг Ўр деган қишлоғида подшоҳ Намруд ибн Канъон даврида таваллуд топганлар. Манбаларда Иброҳим (алайҳиссалом) 175 йил умр кўрганлари, тахминан милоддан аввалги 1900 йилда вафот этганлари ва ўғиллари томонидан завжалари Сора (алайҳиссалом)нинг ёнларига Халил (Ҳибрун, Фаластин) шаҳридаги Макфийла номли ғорга дафн қилинганлари қайд этилган.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири (қайта ишланган 4­нашри) / Таржима ва тафсир му­аллифи Абдулазиз Мансур. – Тошкент: “Тошкент Ислом университети” нашриёт­матбаа бирлашмаси, 2012; Муҳам­мад Фуод Абдулбоқий. Ал­Мўъжам ал­муфаҳрис ли алфоз ал­Қуръон ал­карим. – Қоҳира: Дор ал­Ҳадис, 2007; Имо­дуддин Абулфидо Исмоил ибн Касир. Қисас ал­анбиё (Доктор Абдулҳай Фармовий тадқиқи). – Қоҳира: Дор ат­тибоа ван­нашр ал­исламийя, 1997; Доктор Салоҳ Холи­дий. Ал­Қисас ал­қуръоний. Ж I. – Дамашқ: Дор ал­қалам, 1998; Раҳматуллоҳ қори Обидов. Пайғамбарлар тарихи ис­ло мият тарихидир (Қуръони каримда пайғамбарлар сий­моси). Биринчи китоб. – Тошкент: “Мовароуннаҳр”, 2005;

    С. Сиддиқов

    « Back to Glossary Index