IBROHIM SURASI

    45

    ИБРОҲИМ СУРАСИ (араб. – Иброҳим (алай ҳис­салом)). Маккада нозил қилинган. У 52 оят, 861 калима ва 3434 ҳарфдан иборат. Тартиб рақами бўйича Қуръон да 14­-сура. Масоний суралардан. Маккада нозил бўлган суралар каби унда тавҳид, эътиқод, қайта тирилиш, ҳисоб­китоб, жаннат, дўзах, ваҳий, пайғамбарларнинг юборилишидан кўзланган мақсад ва бошқа маълумотлар мавжуд.
    Сура Пайғамбарлар отаси Иброҳим (алайҳиссалом) йўлиққан қийинчиликларга ўхшаган ҳолатлар Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва у зотга имон келтирган кам сонли мусулмонлар дуч келганларида нозил бўлган. Кофир ва мушриклар у кишининг оддий инсон экани ва одатдан ташқари мўъжизалар келтирмаётганларига эътироз билдираётган вақт бўлган. Унда асосан икки масалага алоҳида эътибор қарати­лади: 1) динларнинг ва Пайғамбарларнинг асли ва улар­нинг чақириқлари бирлиги; 2) башариятга берилган неъ­мат нинг шукр қилиниши билан зиёда бўлиши ва аммо одам ларнинг кўплари ношукр эканлари. Сура пайғамбарлар зиммасига юклатилган вазифа ин­сониятни зулматлардан нурга олиб чиқиш учун  даъват­лари ва Аллоҳнинг кўрсатмаларини тушунтириш учун кел ганлари баён қилинган. Бу билан биринчидан, ҳаётда зулматлар – нотўғри йўллар кўп, нур – тўғри йўл эса битта бўлиши баён қилинса, иккинчидан, ўша ягона нурга фа­қат пайғамбарлар – Аллоҳнинг элчиларига нозил бўлган ваҳий воситасидагина етиш мумкинлиги уқтирилади. Яна бу сурадан Мусо пайғамбарнинг ўз қавми билан бўлган мулоқотларидан бири ҳақидаги оятлар ҳам жой олгандир.
    Қавмлар Аллоҳнинг кўрсатмаларини тушунмай эътироз билдиришлари ва уларга Пайғамбарларнинг раддиялари келтирилади. Пайғамбарлар ва имон келтирганларнинг бу дунёда ғалабага, охиратда олий мақомга эришиши турли мисоллар билан зикр қилинади. Золимларнинг афсуси ва жиноятчиларнинг жазоланишлари баён қилинган.
    Суранинг «Иброҳим» деб аталишига сабаб унда пай­ғамбарлар отаси Иброҳим (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­нинг Қуддус шаҳридан Маккага келишлари ва у ерда Аллоҳ таолога қилган дуолари хусусида оятларда муфассал ҳикоя қилингани учун сурага шу ном берилган.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д.Муродов

    « Back to Glossary Index