ILYOS (alayhissalom)

    47

    ИЛЁС (алайҳиссалом) – Қуръони каримда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири. Тўлиқ исмлари Илёс ибн Ёсин ибн Фанҳос ибн Айзор ибн Ҳорун ибн Имрон ибн Қоҳис ибн Ловий ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Ибро ҳим (алайҳиссалом)дир. У зот Илё деб ҳам аталадилар. Илёс (алайҳиссалом) милоддан аввалги IX асрда Фаластиннинг Канъон шаҳрида туғилиб, шу ерда истиқомат қилганлар ва ўз пайғамбарлик фаолиятларини олиб борганлар. Қуръони каримда Илёс (алайҳиссалом) номлари Анъ­ом ва Соффот сураларида 3 марта келтирилган. Қуйи­даги оятда ,ундай дейилади: «Илёс ҳам, албатта, пайғамбарлардандир» (Соффот, 123).106 Қуръон сўз ва иборалари изоҳли луғати Қуръон сўз ва иборалари изоҳли луғати 107 Илёс (алайҳиссалом) Бани Исроил авлодидан чиққан пайғамбарлардан бири бўлиб, ҳозирги Сурия ерларида қадимда яшаган бир қавмни ҳидоятга бошлаш учун юборилдилар. Улар ўзларига олтиндан Баъл номли бут ясаб, унга сиғинишар эди: «Сизлар яратувчиларнинг яхшисини (Аллоҳни) қўйиб, Баъл (номли бут)га сиғиняпсизми? Сизларнинг ҳам Раббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг ҳам Раббини қўйиб-а?!» (Соф­фот, 125–126). Илёс (алайҳиссалом) қавмларини ягона Аллоҳ таолога ибодат қилишга чақирдилар: «Қайсики, у ўз қавмига деган эди: “(Аллоҳдан) қўрқмайсизми?!”» (Соффот, 124). Аммо улар даъватни қабул қилмади лар: «Бас, (Илёсни) ёлғончига чиқардилар. Бас, албатта, улар (дўзахга) ҳозир қилинувчидирлар» (Соффот, 127).
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва тафсир муаллифи Абдулазиз Мансур; Имодуддин Абулфидо Исмоил ибн Касир. Қисас ал­анбиё (Доктор Абдулҳай Фармовий тадқиқи); Жалолиддин Суютий. Ал­Итқон. Доктор Салоҳ Холидий. Ал­Қисас ал­қуръоний. Ж. III; Раҳматуллоҳ қори Обидов. Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир (Қуръони каримда пайғамбарлар сиймоси). Биринчи китоб; Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю. Ҳадис ва ҳаёт 20­жуз (Анбиёлар қиссаси). Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю. Тафсири Ҳилол 5­-жуз.

    С.Сиддиқов

    « Back to Glossary Index