INSHIQOQ SURASI

    70

    ИНШИҚОҚ СУРАСИ (араб. – ёрилиш). Маккада Инфитор сурасидан кейин нозил бўлган. У 25 оят, 109 калима ва 730 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 84-­сура.
    Бу сура маккий суралар каби Ислом ақидаси – инсон доимий равишда ҳаракатда бўлиб, ё эзгу, ё ёвуз ишлар билан банд бўлиши, охиратда шу ишлари бўйича савол­жавоб бўлиши ва азоб­уқубатлар билан бир қаторда со­лиҳ бандалар учун улуғ мукофотлар тайёрлаб қўйилгани ҳақидадир.
    Сура аввалида Қиёмат қойим бўлган кунидаги ўз­гаришлар – осмон ёрилиб, замин эса ёйилиб, теп-­текис бўлиб қолиши баён этилади. Шунингдек, инсон зоти дунёга келган вақтидан тортиб, ўзи билса­билмаса, хоҳласа­ хоҳламаса Аллоҳ таоло томонга, яъни ўлим деган – дунё билан охират ўртасига ўрнатиб қўйилган кўприк орқали Аллоҳ таолонинг одил ҳисоб­китоби сари интилиб бори­ши таъкидланади.
    Сўнгра ўша жазо Кунида қандай кишиларнинг ҳи­соб­китоби осон бўлиши ва қандай кимсалар мангу азобга йўлиқишлари ҳақида хабар берилади. Кофир ва мушрикларнинг қиёматда шиддатли азобга учрашлари зикр этилади.
    Сура ниҳоясида Аллоҳ таоло қасам билан барча инсон­лар ўлгандан кейин ўзларига ваъда қилинаётган даҳшатли ҳолатларга босқичма­босқич йўлиқишларини таъкидлаб, сўнг имон келтирмаган кимсаларнинг ҳолларига таассуф билдирилади ва уларга аламли азоб, мўминларга эса бит­мас мукофот хабари берилади.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index