INSON SURASI

    71

    ИНСОН СУРАСИ ( араб. – инсон, одам). Мадинада ар­-Раҳмон сурасидан кейин нозил бўлган. У 31 оят, 240 калима ва 1054 ҳарфдан иборат. Бу сурани маккий дей­диганлар ҳам бор. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 76­-сура.
    Сура Мадинада нозил бўлса­да, унда ақидавий маса­лалар ўрин олган. Жумладан, охират, қиёмат масалалари­га алоҳида аҳамият берилади. Сурада Аллоҳ таоло инсон
    зотини йўқдан бор қилгани, сўнгра икки қарама­қарши йўналишга равона қилиб қўйгани, куфр ва имон эгала­рининг оқибатлари, Пайғамбар (алайҳиссалом)га тасалли
    берувчи ўгитлар ва бошқа илоҳий кўрсатмалар мавжуд.«Инсон», деб номланган бу суранинг аввалида Аллоҳ таоло инсон зотини қай тарзда йўқдан бор қилгани ва уни ҳаётга йўллагани тўғрисидаги оятлар зикр қилинган. Инсонга кўз, қулоқ каби аъзолар бергани эслатилади. Дунёдан куфрда ўтадиган кимсаларнинг охират кунида топажак оқибатлари ва у кунда аҳли имон эришадиган саодати абадийят хусусида батафсил хабар берилади. Сўнгра Муҳаммад (алайҳиссалом)га Қуръони карим­ни нозил қилган Аллоҳ таоло ҳукмига сабр­тоқат қилиб, зиммаларидаги пайғамбарлик вазифасини адо этиш ва дин душманларига итоат қилмаслик ҳамда эртаю кеч Яратган­ни ёдлаш билан тоат­ибодатга машғул бўлиш амр этилади. Сура Қуръон оятлари фақат бир эслатма эканлигини ва хоҳлаган кишилар бу илоҳий эслатмадан панд­насиҳат олиб, Аллоҳ таоло томон йўл топишларини таъкидлаш билан ниҳояланади. Жаннат аҳлига хос бўлган неъматлар – ейиш, ичиш, кийим ва либослар, жаннат аҳлига хизмат қиладиган ҳурлар ва бошқалар эслатиб ўтилади. Ушбу сурага ном сифатида биринчи оятида келган инсон сўзи исм бўлган. Суранинг иккинчи номи «Даҳр»дир.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index