IXLOS SURASI

    171

    ИХЛОС СУРАСИ (араб. – холис қилиш, (имонни) поклаш). Маккада Нос сурасидан кейин нозил бўлган. У 4 оят, 15 калима ва 47 ҳарфдан иборат. Муфассал сура­лардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 112­-сура. Бу суранинг номлари кўп. Сура Макка мушриклари­нинг Аллоҳ тўғрисидаги нотўғри эътиқодларига раддия ҳамда Пайғамбаримизга: «Аллоҳ таолонинг наслу насаби қандай?» деб берган жоҳилона саволларига жавоб тариқасида нозил қилинган. Зеро, уларнинг ақидалари бўйича, Аллоҳ ягона эмас, У баъзи нарсаларга муҳтож, Унинг фарзандлари бор, бошқа маъбудаларда ҳам илоҳий куч­қудрат бор деган бузуқ ва ботил мафкура мавжуд эди. Бу сура мўминларга Аллоҳ таолони қандай танишни ва У зотга қандай ихлос қилишни ўргатади.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index