JANNAT

    27

    ЖАННАТ (араб. – боғ, беҳишт, бўстон) – Қуръони каримда Жаннат имон келтириб, яхши амаллар қилган, тақводор, ғазабини ютадиган, кечиримли, оғир синов ва
    мусибатларга сабр қилган инсонларга охиратда бериладиган жой. Нариги дунёда эришадиган роҳат­фароғат макони, ажр­мукофот ва “боғ” маъноларида 73 суранинг 147 жойида келади.
    Жаннат тилла ва кумуш ғиштлардан, лойи мушкдан, тупроғи заъфардан, тошлари марварид ва ёқутдан бино қилинган, дарахтларнинг томирлари олтин ва кумушдан,
    шохлари марварид ва забаржаддан. Жаннатнинг анҳор­лари мискдан бўлган тоғдан отилиб чиқади. Бу анҳорларда ти ниқ ва соф шароб оқади, ранги сутдан ҳам оппоқ, таъми асалдан ҳам ширин. Бу шаробнинг ҳеч бир зарари йўқ, уни ичган одам маст ҳам бўлмайди. “Тақволи зотлар учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (сифати будир): Унда айнимас сувдан иборат анҳорлар ҳам, таъми ўз гармас сутдан иборат анҳорлар ҳам, ичувчилар учун лаззатли (ақлдан оздирмайдиган) майдан бўлмиш анҳорлар ҳам ва мусаффо асалдан иборат анҳорлар ҳам бордир.
    Улар учун у жойда барча мевалардан бордир ва (у жой­да) Парвардигорлари (томони)дан мағфират бордир” (Муҳаммад, 15), “Улар остидан анҳорлар оқиб туради-
    ган мангу жаннатларга кирурлар. Улар учун у ерда хоҳла ган нарсалари бордир. Тақводорларни Аллоҳ мана шундай мукофотлагай” (Наҳл, 31).
    Қуръони каримда жаннат аҳли қуйидагича васф эти­лади: “У (жаннат) Аллоҳга ва Унинг расулларига имон келтирганлар учун тайёрлангандир” (Ҳадид, 21). “Имон
    келтириб, яхши амалларни қилганлар, ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар” (Бақара, 82). “Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиё да-
    лик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар” (Юнус, 26). Улар Жаннат эшик­
    ларига яқинлашганларида қўриқчи фаришталар уларни: “Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Унга мангу қолувчи ҳолингизда киринг” (Зумар, 73) дея олқишлар билан кутиб оладилар.
    Жаннат аҳли усти ва атрофига гўзал пардалар тутил ган сўриларда, астарлари шойидан бўлган кўрпачалар, яшил болишлар ва гўзал гиламлар устида ўтирадилар, олтин­дан бўлган билакузуклар ва марварид­маржонлар билан безанадилар, либослари эса ҳарир­ипак бўлади. “Айнан улар учун остиларидан анҳорлар оқиб турадиган
    мангу жаннатлар бор бўлиб, улар у жойда олтин билакузуклар билан безанурлар ва яшнаб турувчи шойи либос лар кийиб, сўриларда суяниб ўтирурлар. Нақадар яхши мукофот у, нақадар гўзал жой у!” (Каҳф, 31). Шу­нинг дек, улар доимо қуюқ соя жойларда бўладилар: “Уларни қуюқ сояларга киритармиз” (Нисо, 57). Абу Ҳурайра
    (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Муҳам мад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Жаннатда бир дарахт бор, унинг соясини улов минган одам минг йилда кесиб ўтади. Бу – абадийлик дарахтидир”, деганлар.

    Қуръони каримда зикр этилган жаннатдаги мевалар бу дунёдаги меваларга ўхшаш. Аммо бу ўхшашлик фақат исми ва шаклида, таъми эса ўзгача. Банда бу дунёда истеъ­
    мол қилган неъматларни жаннатда кўрганида севинади, таъмини тотганида кутганидан зиёда лаззат экани аён бўлади. Жаннатда инсонлар қаримайди ва касал ҳам бўл-­майди, ғам­ғусса чекмайди. Жаннатда юзта даража бор. Ҳар бир даража осмон би­лан ер орасича. Энг баланди Фирдавсдир. Фирдавснинг устида Арш бор. Жаннат дарёлари ўша ердан оқиб чиқади.66 Қуръон сўз ва иборалари изоҳли луғати Қуръон сўз ва иборалари изоҳли луғати 67
    Аллоҳ таоло Жаннат аҳлига Ўзининг жамолини намо­ён қилади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда бундай дейилади: Жа рир ибн Абдуллоҳ Бажлий дейди: “Пайғамбар (сол­
    лал лоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида ўтирган эдик. Ой тўлишган кечаси ойга қараб, бундай дедилар: “Мана шу ойни қан дай кўриб турган бўлсангиз, албатта Раббин­гиз ни ҳам шун дай (аниқ ва тиниқ) кўрурсиз”. Жаннат аҳли Аллоҳ тао ло ни кўрган вақтларида, Унинг тасвирлаб бўлмайдиган дара жада улуғлигидан бошқа неъматларни унутиб, Унга маҳ лиё бўлиб қоладилар. У зот жамолини тўсганидан кейин эса, кў рилган нарсани тасвирлаб, ту­шунтириб бера олмас лик ла ри, қандай эканини идрок эта олмасликлари сабабли яна Жаннат неъматларидан ро­ҳатланиб яшайверадилар.                                                                                                        Жаннат аҳлининг пок ва хушсурат хизматкорлари бўлади. Жаннатни қўриқловчи фаришталар эса “Ризвони жаннат” деб аталади.Қуръони каримда Жаннат Фирдавс, Адн, Наъим, Хулд, Маъво, Дорус салом номлари билан ҳам аталади.

    Ад.: Умар Аҳмад Мухтор. Ал­муъжам ал­мавсуъий ли­алфоз ал­Қуръон ал­карим ва қироат.; Қуръони ка­рим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Абу Лайс ас­Самарқандий. Танбеҳул­Ғофилийн.; Абдулқодир Абдураҳим. Эътиқод дурдоналари.

    И. Турдиматова

    « Back to Glossary Index