JIBRIIL(alayhissalom)

    45

    Жибриил (араб. – Жаброил) – Исломда Аллоҳга яқин бўлган тўрт фариштадан бири (Микоил, Исрофил, Азроил б­н бирга). Жибриил сўзи Қуръони каримда 3 мар­та (Бақара, 97–98 ва Таҳрим, 4) келган. Жумладан, «Ким Жаброилга душман бўлса…» ва «Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, пайғамбарларига, Жаброил ва Микоилга душман бўлса» (Бақара, 97, 98) ҳамда «…Шуб ҳасиз, Аллоҳнинг ўзи ҳам, Жаброил ҳам, аҳли солиҳ мўминлар ҳам унинг ҳимоячисидирлар…» (Таҳрим, 4). Ж.нинг вазифаси Аллоҳнинг ваҳийсини пайғамбар­ларга етказиш «Ким Жаброилга душман бўлса, ахир, у уни (Қуръонни) қалбингизга Аллоҳнинг изни билан ўзидан аввалги (илоҳий китоблар)ни тасдиқ этадиган, мўминларга ҳидоят ва хушхабар ҳолида нозил қилди-ку!» (Бақара, 97) ва дин таълимини бериш, мас., имом Муслим ривоят қилган «Жаброил ҳадиси»дан билинади.
    Ж. сўзи икки эски сомий сўзи – «жибр» (қул) ва «Ил» (Рабб) сўзидан ясалган бўлиб, «Аллоҳнинг қули» маъно сини билдиради. Шунингдек, Ж. Қуръони каримда бошқа ном лар билан ҳам келади: «Руҳ», «Руҳул қудс» (Муқаддас руҳ). Ж. пайғамбарлар олдига турли кўринишда келган. Жумла дан,Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига ўз қиёфасида ҳамда одам шаклида. Ж. пайғамбарларга ҳамроҳлик қилган. Мас., Исро су­раси, меъ рож воқеаларида ва бошқ.

    Ад.: Суютий. Ал­Итқон.

    Д.Муродов

    « Back to Glossary Index