JOSIYA SURASI

    26

    ЖОСИЯ СУРАСИ (араб. – тиз чўкувчи). Маккада Духон сурасидан кейин нозил бўлган. У 37 оят, 488 калима ва 2191 ҳарфдан иборат. Тартиб рақами бўйича Қуръонда        45­-сура.
    Сурада Исроил авлодининг Аллоҳга итоатсизлик ва ношукрчиликлари, умуман, инсоннинг дунё бойлигига ортиқча меҳр қўйиши ва бахиллик қилиши мудҳиш оқи­-батларга олиб келиши ҳақида танбеҳ берилган.Дастлабки оятлариданоқ осмонлар ва ердаги ҳар бир нарса ва воқеа­ҳодисада ягона Аллоҳнинг борлигига дало­лат қиладиган аломатлар мавжуд эканлигини уқтирадиган бу сурада ҳам сўз асосан имон­эътиқод устида боради.
    Тавҳид, охират, қайта тирилиш, жазо ва мукофот ҳақида сўз юритилган. Қуръони каримнинг нозил қилинишидан мақсад тушунтирилиб, уни инкор қилувчилар ва улар нинг оқибатларидан огоҳ этилган. Осмондаги аломатлар, кеча ва кундузнинг алмаши­
    ниши, шамолнинг бўйсундирилиши, ёмғирлар Аллоҳнинг қудратига далолат қилиши айтилган.
    Аллоҳнинг бандаларга берган неъматлар учун шукр келтиришлари лозимлиги таъкидланиб, Бани Исроил қав­мига Аллоҳ таоло томонидан ато этилган ноз­-неъматларга улар ношукрлик қилганликлари ҳақида ва умуман ҳавойи нафсларини «худо» қилиб олган кимсалар ва уларнинг топажак оқибатлари хусусида хабарлар берилади. Сура ниҳоясида, қиёмат кунида рўй берадиган аҳвол тасвирланади ва у кунда кишилар иккига бўлинишлари, бири жаннатий бўлиб мукофот олиши, иккинчиси дўзахий бўлиб жазо олиши ҳақида зикр қилиб ўтилган. Шунингдек, суранинг 28­оятида, қиёматда ҳар бир ум­мат тиз чўккан ҳолда Аллоҳ таоло тарафидан бўладиган ҳукмга кўз тутиб туриш баён этилади. Суранинг «Жосия» – «Тиз чўкувчи», деб аталишининг сабаби шудир. Сура­нинг яна бир номи «ад­-Даҳр»дир.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д.Муродов

    « Back to Glossary Index