KOFIRUN SURASI

    388

    КОФИРУН СУРАСИ (араб.– кофирлар). Маккада Кавсар сурасидан кейин нозил бўлган. У 6 оят, 26 калима ва 94 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб ра­-қами бўйича Қуръонда 109­-сура.
    Бу сурада Ислом дини кучайиб, тарқалиб кетаётгани­ни кўриб, хавотирга тушиб қолган Макка мушриклари Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ҳам, саҳо­баларни ҳам бу тўғри йўлдан чалғитиш ғаразида у киши­нинг олдиларига келиб, Аллоҳга ибодат қилишга бир шарт билан розилик билдирдилар. У ҳам бўлса, бир йил Муҳаммад (алайҳиссалом) уларнинг бутларига, сўнгра бир йил улар Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг Раббига сиғиниш учун: «Эй Муҳаммад, кел, бизлар сенинг Худойингни тан олиб, унга ҳам ибодат қилайлик, сен ҳам ўз худойингга қўшиб, бизларнинг бутларимизга ҳам сиғингин», дейиш­ганида нозил бўлган. Бу таклифни қабул қилмасликларини таъкидлаб, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ҳам, у зотнинг то қиёматгача келадиган барча умматла­рини ҳам кофирларнинг бундай найрангларига учмасликка ва уларга бу каби ширк аралашган ибодатдан кўра ҳо зирча ҳар икки тараф ўз динида қолиб, ўз динида бўлишининг аф­заллиги ҳақида хабар берган. Ушбу сурага биринчи оятидаги «Кофируун» – «кофирлар» сўзи ном бўлган.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар-­ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index