MASAD SURASI

    73

    МАСАД СУРАСИ (араб. – пишиқ тола, дўзах олови). Маккада Фатҳ сурасидан кейин нозил бўлган. У 5 оят, 23 калима ва 77 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Суранинг номи «Таббат» деб ҳам аталади. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 111-­сура.
    Унда Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг амакиларидан бири, пайғамбаримизга ҳаддан ташқари азиятлар етказган, ашаддий кофир Абу Лаҳаб ва куфрда ундан қолишмайдиган хотини Умму Жамилнинг жазоланишлари, ҳар икки дунёдаги тортадиган азоб­уқубатлари ҳақида ҳикоя қилинади.
    Сурага ном бўлиб охирги сўзи «Масад – Пишиқ тола» олинган.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д.Муродов

    « Back to Glossary Index