NABIY

    21

    НАБИЙ (араб.  кўп.  ­пайғамбар, хабар келтирувчи) – Аллоҳ таоло билан бандалар орасидаги элчи. Набий сўзи бирликда келса, бундай оятлар кўпроқ, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га қаратилган бўлади. Масалан: «Эй, Пайғамбар! Аллоҳдан қўрқинг! Кофирлар ва мунофиқларга итоат этманг!» (Аҳзоб, 1), «Эй, Пайғамбар! Хотинларингизга айтинг…» (Аҳзоб, 28) ва бошқа «Эй Пайғамбар!» деб хитоб қилинган оятларни ҳам келтириш мумкин.
    Агар кўплик шаклида келса, бошқа пайғамбарлар ҳам назарда тутилган бўлади. Жумладан, «…айнан ўшалар Аллоҳнинг инъомига эришган зотлар, яъни пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ кишилар билан биргадирлар» (Нисо, 69), «…китоб (номаи аъмол ҳозирлаб) қўйилур; пайғамбарлар ва гувоҳлар (фаришталар) келтирилади…» (Зумар, 69) ва «…Биз ҳидоят қилган ва танлаб олган кишилардан бўлмиш Аллоҳ инъом этган пайғамбарлардир» (Марям, 58).
    Набий Аллоҳ таолонинг кўрсатмаларини қабул қилиб, ўз умматига етказувчи вакил. Масалан: «Одамлар бир миллат (бир хил динда, яъни Исломда) эдилар. Сўнгра (улар бузилиб кетгач,) Аллоҳ ҳам хушхабар берувчи, ҳам огоҳлантирувчи пайғамбарларни юборди» (Бақара, 213), «Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилингиз ва шайтондан йироқлашингиз!» (деган ваҳий билан) пайғамбар юборганмиз» (Наҳл, 36) ва бошқа оятларни келтириш мумкин.
    Қуръони каримда фақат 25 нафар пайғамбар номи келган: Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф сураси, Лут, Айюб, Зул­Кифл, Юнус сураси, Мусо, Ҳорун, Шуайб, Илёс, Аляса, Довуд, Сулаймон, Закариё, Яҳё, Исо ва Муҳаммад алайҳиссаломлардир. Умуман олганда юз мингдан ортиқ пайғамбар бўлган.
    Чунончи, «Биз Сиздан олдин (кўп) пайғамбарларни юборгандирмиз. Улардан Биз Сизга қиссасини айтганимиз ҳам бор, яна улардан Биз Сизга қиссасини айтмаганимиз ҳам бордир» (Ғофир, 78). Бу пайғамбарлар орасини ажратмай барчасига бирдек имон келтириш лозим. Оятда: «Унинг Пайғамбарларидан бирорталарини ажратмаймиз» (Бақара, 285) дейилган. Шу билан бирга пайғамбарлар орасида «Бас, (эй, Муҳаммад!) Сиз ҳам матонатли пайғамбарлар сабр қилганларидек сабр қилинг» (Аҳқоф, 35) оятига биноан «улул азм», яъни матонатли пайғамбарлар ҳам бор. Улар: Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо ва Муҳаммад алайҳиссаломдир. Пайғамбарлар баъзиси баъзисидан фазилатда ҳам ажраб туради. Оятда: «Ҳақиқатан, (Биз) баъзи пайғамбарларни баъзиларидан афзал қилдик» (Исро, 55).
    Пайғамбарларнинг биринчиси – Одам (алайҳиссалом) охиргиси – Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дир. Улардан кейин то қиёмат кунигача бошқа пайғам­бар келмайди. Оятда: «Муҳаммад сизларнинг эркакларингиздан бирортасига ота эмасдир, балки у Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг муҳридир» (Аҳзоб, 40) дейилган.
    Аллоҳ таоло Қуръони каримда пайғамбарлар оддий инсон бўлганлигини ҳам таъкидлаган. Жумладан: «Айнан ўшалар Одам зурриётидан (Идрис каби), Биз Нуҳ билан бирга (кемада) кўтариб (тўфон балосидан нажот берган) кишилардан (яъни уларнинг фарзандларидан), Иброҳим зурриётидан (Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб каби), Исроил (Яъқуб зурриётидан бўлган Мусо, Ҳорун, Закариё, Яҳё ва Исо каби) ва Биз ҳидоят қилган ва танлаб олган кишилардан бўлмиш Аллоҳ инъом этган пайғамбарлардир» (Марям, 58).
    Кофир кимсалар баъзи пайғамбарларни ўлдирганлар, жумладан: «Бунга уларнинг Аллоҳ оятларини инкор қилганлари ва пайғамбарларни ноҳақ қатл этганлари сабаб бўлди» (Бақара, 61) ва «Бунга сабаб – Аллоҳ оятларини инкор этишлари, пайғамбарларни ноҳақ ўлдиришлари, итоатсизликлари ва тажовузкорликла ридир» (Оли Имрон, 112).
    Ҳар бир пайғамбарнинг душмани бор. Чунончи: «Шунингдек, ҳар бир пайғамбарга инсу жиннинг шайтонларини душман қилиб қўйдик» (Анъом, 112). Бошқа оятда: «Биз (Сиздан олдинги) ҳар бир пайғамбар учун (ҳам) жиноятчи кимсалардан мана шундай душман(лар) қилганмиз» (Фурқон, 31). Пайғамбарлалар маъсумдир. Авлиёларнинг ҳеч бири пайғамбар даражасига ета олмайди.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур.; Тафсири Сунний ақидалар. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.

    « Back to Glossary Index