NASR SURASI

    59

    НАСР СУРАСИ (араб. – мадад, ғалаба). Мадинада Тавба сурасидан кейин нозил бўлган. У 3 оят, 17 калима ва 77 ҳарфдан иборатдир. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 110-­сура.
    Сурада макка фатҳ этилиб, Ислом дини равнақ топиб, одамлар гуруҳ­гуруҳ бўлиб, унга кираётгани Аллоҳнинг улуғ неъматларидан экани, бунинг учун Аллоҳга шукрона сифатида ҳамд, тасбеҳ ва истиғфор айтиш зарурлиги баён этилади. Сура «Наср – Ёрдам» деб номланган.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index