NOS SURASI

    141

    НОС СУРАСИ (араб. – одамлар). Маккада Фалақ сурасидан кейин нозил бўлган. У 6 оят, 20 калима ва 79 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 114-­сура.
    Бу сурада инсонлар ва жинларнинг ёвузлари, яъни шайтонларидан сақланиш учун Аллоҳдан паноҳ сўраш таълим берилади. 6­оятдан маълум бўлишича, жинларнинг шайтони бўлганидек, одамларнинг ҳам шайтони бўлар экан. Ҳар икки тоифанинг иши ҳам одамларни васваса қилиб йўлдан оздиришдир. Бу ва бундан олдинги сура «Фалақ» (тонг)ни қўшиб туриб, уларга «муаввазатайн», яъни «паноҳ сўралувчи икки сура» деб аталади. Шунинг учун бу сура, ўзидан аввалги суранинг узвий давомидир.
    Сура ўзининг илк оятидаги сўз билан «ан­-Нос – Инсонлар» деб номлангандир.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index