ODIYOT SURASI

    29

    ОДИЁТ СУРАСИ ( араб.– чопувчи (от)лар). Маккада Аср сурасидан кейин нозил бўлган. У 11 оят, 40 калима ва 169 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 100­-сура.
    Сурада жангларда матонат кўрсатадиган чопқир отлар номига қасамёд этиш баъзи ношукур инсонларнинг Аллоҳга итоатсиз ва дунёпараст экани таъкидланади.Аллоҳ таоло барча ишлардан хабардор бўлиб туриши, демак бирон ёмонликни бежазо қолдирмаслиги уқтирилади. Сура биринчи оятдаги «Вал­Одийат – Чопқир отларга қасам», сўзи билан номланган.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index