QADR SURASI

    340

    ҚАДР СУРАСИ (араб. – қадр­қиммат, ўлчов, миқдор). Маккада Абаса сурасидан кейин нозил бўлган. 5 -оят, 30 калима ва 112 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан.
    Тартиб рақами бўйича Қуръонда 97-­сура.
    Ушбу сура Қадр кечасига бағишланган. Бу кеча минг ойдан яхшироқ экани эслатилган. Чунки бу кеча инсонлар­нинг бир йиллик қадарлари – тақдирлари белгиланади. Шу кеча Қуръони каримнинг нозил бўлиши бошланган. Унда сўз инсоният тарихида мисли кўрилмаган бир кеча ҳақида – инсонларга инсоний ҳаёт кечириб ўтиш йўл­йўриқларини кўрсатиб берадиган сўнгги мукаммал китоб Қуръони карим нозил бўла бошлаган ниҳоят қадрли бир Кеча ва унинг фазилатлари ҳақида боради.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д.Муродов

    « Back to Glossary Index