QORIA SURASI

    38

    ҚОРИА СУРАСИ (араб. – зарба берувчи, қалбларни қаттиқ қоқувчи, яъни қиёмат). Маккада Қурайш сурасидан кейин нозил бўлган. У 11 оят, 36 калима ва 152 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 101-­сура.
    Сурада маҳшаргоҳдаги одамларнинг кўршапалаклар каби тўзиб юришлари, тоғу тошлар шунчалик оғир жисм бўлишига қарамай, Аллоҳнинг амри билан тўзиган юнг каби тўзонга айланиши каби қиёмат ҳодисалари тасвирланади. Ўша куни кимнинг амал тарозиси оғир келса – бахтли, енгил келса – бахтсиз бўлиши ва дўзахга маҳкум этилиши таъкидланади.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар-­ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д.Муродов

    « Back to Glossary Index