QUR’ON

    21

        ҚУРЪОН (араб. – ўқиш, қироат қилиш, жамлаш, ёд олиш) – Қуръони каримга Аллоҳ таолонинг пайғамбари Муҳаммад (алайҳиссалом)га 23 йил давомида ваҳий орқали босқичма­босқич нозил қилган, мутавотир тарзда нақл қилинган ҳамда ибодатда ўқиладиган, тиловатининг ўзи ҳам ибодат ҳисобланадиган муқаддас Каломи, деб таъриф берилган. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (а.р.) (699–767) “ал­Фиқҳ ал­акбар” номли асарида Қуръони каримга қуйидагича таъриф берганлар: “Қуръон – Аллоҳнинг каломи. У мусҳафларда битилган, қалбларда ёдланган, тилларда ўқилган, Муҳаммад (алайҳис­салом)га нозил қилинган. Қуръонни талаффузимиз, уни ёзган битигимиз, қилган қироатимиз махлуқ (яратилган)дир, лекин Қуръон махлуқ эмасдир”.
    Қуръон сўзи Қуръони каримда 71 марта зикр этилган.Жумладан: “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур…” (Исро, 9), “(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифова раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз” (Исро, 82),“Айтинг: “У (шбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилдаги маънавий иллат учун) шифодир” (Фуссилат, 44).
    Бундан ташқари, 170 дан ортиқ оятларда Қуръони каримнинг 30та номи ва сифатлари санаб ўтилади. Уларқуйидагилар: “Қуръон” (71 – қавс ичида берилган рақамшу номнинг Қуръонда неча марта келганини билдиради),“Китоб” (48), “Зикр” (15), “Ҳақ” (12), “Танзийл” (4), “Фурқон”(3), “Баён ва тибён”, “Нур”, “Шифо”, “Мавъиза”, “Ҳуда”,“Раҳмат”, “Ҳикмат ва ҳаким”, “Ваҳий” (2), “Бурҳон”,“Ал­Балоғ”, “Алий”, “Наба’”, “Бушро”, “Аҳсан ал­ҳадис”,“Масоний”, “Муташобиҳ”, “Муҳкам”, “Умм ал­Китоб”,“Баййина ва баййинот”, “Тасдиқ ва Тафсил”, “Қаййим”,“Суҳуф”, “Каломуллоҳ” (1). Мазкур номлар Қуръони карим оятлари мазмун­моҳиятини турли жиҳатлардан ифода этади. Мисол учун: «Ушбу Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)­дирким» (Бақара, 2), «Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчидирмиз» (Ҳижр, 9), «Албатта, (бу Қуръон) оламлар Парвардигорининг нозил қилган (китоб)и дир» (Шуаро, 192), «(Энди эса) Фурқонни (ҳақ билан ноҳақликни ажрим этувчи Қуръонни) нозил қилди» (Оли Имрон, 4).
    Қуръондаги суралар сони 114та бўлиб, жами оятлар6236та, сўзлар 77937та, ҳарфлар эса, 323015тани ташкил этиб, замонавий нашрларда 600дан ортиқ саҳифани қамраб
    олади. Энг узун сура «Бақара» сураси бўлиб, 286 оятдан иборат, энг қисқаси эса, 3 оятдан иборат «Кавсар»дир. Энгузун оят «Бақара» сурасининг 282­ояти бўлиб, унда 128та сўз, 540та ҳарф ишлатилган. Энг қисқаси «Сод» (Cод, 1), «Қоф» (Қоф, 1), «Нун» (Қалам, 1) каби “Ҳуруфи­муқаттаот”, яъни “таркибдан ажратилган ҳарфлар” билан бошланувчи оятлардир. Маккий суралар 86та, маданий суралар 28та.
    Маккий оятлар 4603та, маданий оятлар 1633та. Қуръони карим 610 йилдан 632 йилгача, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларига қадар, икки даврда: 1. Макка даврида 12 йил; 2. Мадина даврида эса, 9 йил 9 ой 9 кун, жами 22 йил, 2 ой 22 кун давомида нозил бўлган. Қуръон асосан бўлак­бўлак, бир нечта оятларни қамраб олган мажмуалар тарзида, турли вазиятларга жавобан ёки тўғридан­тўғри нозил бўлган. Оятлар асосан ўнта, бешта, шунингдек, ундан кам ёки кўпроқ ҳажмда ҳам тушган. Баъзан бир оятнинг айрим қисми тушиб, қолгани кейин нозил бўлган. Узун суралардан «Мурсалот», «Саф», «Анъом» суралари тўлиқ ҳолда тушган.
    Қуръондаги энг асосий мавзулар ақида, фиқҳий ҳукмлар ва қиссалардир. Ушбу мавзулар доирасида одоб­ахлоқ, илм каби кўплаб бошқа мавзулар ҳам келиб чиқади. Қуръонда фиқҳий, шаръий ҳукмларга тўғридан­тўғри алоқадор оятлар тахминан 500тани ташкил этади. Қиссалар 1000дан ортиқ оятда келган, ақида билан боғлиқ оятлар 1443дан ортиқ, ахлоқий тарбия масалалари билан боғлиқ оятлар 803тани ташкил қилади. Баъзан оятлар бир нечта мавзуниқамраб олиши мумкин.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ватафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур;Абдулазиз Мансур. Ақоид матнлари; Имом Суютий. Ал­-Итқон фи улум ал­Қуръон; Имом Заркаший. Ал­Бурҳон фиулум ал­Қуръон; Сулаймон Румий. Диросот фи улум ал­-Қуръон ал-­карим; Абдуллаев А. Қуръоншунослик.

    С.Сиддиқов

    « Back to Glossary Index