QURAYSH SURASI

    110

    ҚУРАЙШ СУРАСИ (араб.  – Қурайш – Маккада­ги ўн икки қабиладан бирининг номи). Муҳаммад (соллал­лоҳу алайҳи ва саллам) шу қабилага мансубдир. Маккада Тин сурасидан кейин нозил бўлган. У 4 оят, 17 калима ва 73 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 106­-сура.
    Сурада Аллоҳ таоло Қурайш аҳлига Ўзи ато этган неъматларни эслатиб, уларнинг шукронаси учун Байтуллоҳ эгасига ибодат қилишга буюради. Бу сурада Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг қабилалари бўлмиш Қурайш Аллоҳ таоло томонидан ато этилган икки улуғ неъмат – тинчлик ва тўқлик неъматлари зикр қили­ниб, қурайшликларни мана шундай роҳатда яшашларига сабабчи бўлган Байтуллоҳнинг эгаси Аллоҳга ибодат қилишга даъват этади.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар-­ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д.Муродов

    « Back to Glossary Index