SHAHR SURASI

    49

    ШАРҲ СУРАСИ (араб. – очиш). Маккада Зуҳо сурасидан кейин нозил бўлган. У 8 оят, 29 калима ва 103 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 94­-сура.
    У ҳам ўзидан олдинги «Зуҳо» сураси каби бошидан охиригача Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га хитоб бўлиб, Аллоҳ таоло томонидан у зотга ато этилган марҳаматлар зикр қилинади ва у зотни машаққатларга сабр қилишга ҳамда Аллоҳ таолонинг ибодатига доим рағбат кўрсатишга даъват этилади.
    Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг кўксиларини кенг қилиб қўйгани ҳақида сўз боради. У кишига даъват осон қилиб қўйилгани, У зотнинг мақомлари зикр этилган. Ҳар бир қийинчиликдан кейин осонлик борлиги таъкидланади.Сура шунингдек, «Алам нашроҳ», «Иншироҳ» номлари билан аталган.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д.Муродов

    « Back to Glossary Index