SHAMS SURASI

    50

    ШАМС СУРАСИ (араб. – қуёш). Маккада Қадр сурасидан кейин нозил бўлган. У 15 оят, 54 калима ва 247 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 91­-сура.
    Сурада Аллоҳ таоло қасамёд билан нафсини поклаган кишининг нажот топиши, гуноҳга ботганларнинг ноумидликда қолиши каби танбеҳлар билан бирга Солиҳ (алайҳиссалом) қавми Самуд қабиласининг куфри, туғёни каби қилмишлари учун берилган жазо ҳақида хабар беради. Бу сурада Аллоҳ таоло Ўзи яратган бир қанча мавжудотга ва Ўз зотига қасам билан ўз жонини имон билан пок тутган киши нажот топиши, уни куфр билан хор қилган кимса эса номурод бўлиши ҳақида хабар беради.
    Сурада қуёш ва унинг зиёси, ой, ёришган наҳор, зулмат билан қопланган тун, осмон ва унинг бино қилиниши, ер ва унинг кенгайтирилиши ҳамда нафс ва унинг тўғриланиши
    билан қасам ичиш ила бошланади. Сура ўзининг илк ояти билан «Ваш­Шамс – Қуёшга қасам», деб номлангандир.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index