SOLIH (alayhissalom)

    27

    СОЛИҲ (алайҳиссалом) – Қуръони каримда номи келган пайғамбарлардан бири. Тўлиқ исмлари Солиҳ ибн Убайд ибн Асиф ибн Моших ибн Убайд ибн Ҳозир ёки Солиҳ ибн Жобир ибн Самуд ибн Омир ибн Эрам ибн Сом ибн Нуҳ (алайҳиссалом)дир. Солиҳ (алайҳиссалом) Арабистон ярим оролидаги Ҳижоз диёрида дунёга келдилар ва Фаластиндаги Рамла шаҳри яқинида 58 ёшларида вафот этганлар ҳамда шу ерга дафн қилинганлар. Баъзи ривоятларга кўра, у зотнинг қабрлари Маккада Каъбанинг ғарбида жойлашган.
    Қуръони каримда Солиҳ (алайҳиссалом)нинг исмлари 4 суранинг 9 оятида зикр этилган. Улар: Аъроф, Ҳуд, Шуаро ва Намл сураларидир. Қуйидаги оятда Солиҳ (алайҳиссалом)нинг пайғамбар эканликлари ҳақида шундай дейилади: «Самуд қавмига биродарлари Солиҳни (пайғамбар этиб юбордик)…» (Аъроф, 73).

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва тафсир муаллифи Абдулазиз Мансур; Имодуддин Абулфидо Исмоил ибн Касир. Қисас ал­анбиё (Доктор Абдулҳай Фармовий тадқиқи); Жалолиддин Суютий. Ал­Итқон. Доктор Салоҳ Холидий. Ал­Қисас ал­-қуръоний. Ж. I; Раҳматуллоҳ қори Обидов. Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир (Қуръони каримда пайғамбарлар сиймоси) Биринчи китоб; Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю. Ҳадис ва ҳаёт 20­жуз (Анбиёлар қиссаси).

    С.Сиддиқов

    « Back to Glossary Index