SURA

    23

    СУРА (араб. – қўрғон, баландлик, девор, тўсиқ) – сўзи бошланиш, тугалланиш ва номларга эга камида уч оятдан иборат Қуръоннинг алоҳида қисмларига нисбатан қўлланилади. Сура сўзи Қуръони каримда 10 марта зикр этилган. Жумладан: «Агар бандамизга (Муҳаммадга) ту-ширган нарсамиздан (Қуръондан) шубҳада бўлсангиз, бас, сиз ҳам унга ўхшаш (биргина) сура (ёзиб) кел тиринг…» (Бақара, 23), «Бирор сура нозил қилинса,…» (Тавба, 124), «Айтинг: «Агар гапларингиз рост бўлса, шунга ўхшаш ўнта тўқилган сура келтириб, Аллоҳ дан ўзга имконингиз етган кишини (ёрдамга ёки гувоҳ лик­ка) чақирингиз!» (Ҳуд, 13).
    Қуръондаги суралар сони 114 та бўлиб, улар маккий ва маданийга бўлинади. Маккий суралар 86 та, маданий суралар 28та. Энг узун сура «Бақара» сураси бўлиб, 286 оятдан иборат, энг қисқаси эса, 3 оятдан иборат «Кавсар»дир.
    Суралар асосан бўлак­бўлак, бир нечта оятларни қамраб олган мажмуалар тарзида, турли вазиятларга жавобан ёки тўғридан­тўғри нозил бўлган. Асосан, сураларнинг бир неча оятлари аввал тушиб, қолгани кейин нозил бўлган. Узун суралардан «Анъом», «Саф», «Мурсалот» суралари тўлиқ ҳолда тушган.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Абдулазиз Мансур. Ақоид матнлари; Имом Суютий. Ал­Итқон фи улум ал­Қуръон; Имом Заркаший. Ал­Бурҳон фи улум ал­Қуръон; Сулаймон Румий. Диросот фи улум ал­-Қуръон ал­карим; Абдуллаев А. Қуръоншунослик.

    С.Сиддиқов

    « Back to Glossary Index