TASNIM

    35

    ТАСНИМ (араб. – кўтарилиш) – жаннатдаги булоқнинг номи. Аллоҳ «Мутоффифун» сурасида бу булоқдан кимлар ичиши ҳақида ҳам маълумот берган. Жумладан: «У шаробнинг аралашмаси «тасним»дандир. У (Тасним) бир булоқдирки, ундан муқарраблар ичарлар» (Мутоффифун, 27–28). Тасним юқорилаб кейин пастга қараб оқади. Шаробга бирор нарса аралаштириб ичилса, бошқача таъм беради. Жаннатда аброр бандалар ичадиган шаробга «тасним» аралаштирилади. Тасним Адн жаннатидаги булоқ бўлиб, у муқарраб бандаларга аталган. Муқарраб бандалар олий мартабали жаннат аҳли бўлиб, уларга аталган жаннат неъматлари олий навли бўлади. Бу булоқ ичимлиги ҳам энг шарафли ҳисобланади. «Улар муҳрланган, ниҳоятда пок шаробдан ичурлар. У (шароб)нинг хотимаси мискдандир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар» (Мутоффифун, 25–26). Аброр бандалар ичадиган мазкур шаробни янада яхшироқ қилиш учун тасним қўшиб аралаштирилиб берилади.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index