TIN SURASI

    68

    ТИН СУРАСИ (араб.  – анжир). Маккада Буруж сурасидан кейин нозил бўлган. У 8 оят, 34 калима ва 105 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 95-­сура.
    Унда Аллоҳ таоло яратган энг гўзал ва мукаммал хилқат инсон эканлиги, лекин айрим кимсалар куфр ва исён ботқоғига ботиб, пастларнинг пастига айланиб қолишлари, бу дунёдан имон ва эзгу амаллар билан яшаб ўтган инсонлар эса саноқсиз ажр­мукофотларга эга бўлишлари ҳақида сўз боради. Мўминга савоб, кофирга иқоб берилиши таъкидланган.
    Сура ўзининг илк ояти билан «Анжир мевасига қасам», деб бошгангани учун сурага «Тийн – анжир» ном бўлган.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index