VAHIY

    44

    ВАҲИЙ (араб. – илҳом, таъсир, тезкор ва махфий хабар етказиш) – Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларидан бирига диний кўрсатмаларини тезлик билан инсонлардан мах фий
    тарзда юборишига ваҳий дейилади. Ваҳий сўзи Қуръони каримда 6 марта зикр этилган. Жумладан, «Айтинг: «Мен сизларни фақат ваҳий билан огоҳ лантирурман…» (Анбиё, 45), «У (Қуръон) фа қат (Аллоҳ томони дан) нозил қилинаётган (туши ри лаётган) бир ваҳий дир» (Нажм, 4) оят ла ридир. Бундан ташқари, ваҳий сўзи бир неча шаклда
    Қуръони карим оятларида 72 марта зикр этил ган. Мисол учун, «(Эй, Муҳаммад!) Бу (оятлар) Раббингиз нинг Сизга ваҳий қилган ҳикматла ридан (баъзилари) дир» (Ис­ро, 39), «(Эй, Муҳаммад!) албатта, Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғам барларга ваҳий юборганимиз каби Сиз га ҳам ваҳий юбордик» (Нисо, 163). “Ваҳий” сўзи Қуръони каримнинг бир неча ўринлари­да турли маъноларда ўз ифодасини топган: 1) “Ваҳий”
    – Аллоҳ таоло ўз бандалари орасидан танлаб олган ин­сонларга берган “илҳом” маъносида: “Биз Мусонинг она сига ва ҳий қилдикки: “Уни эмизавер…” (Қасас, 7).
    Мусо (алайҳиссалом)нинг онасига қилинган ваҳий пайғам­бар ларга қилинадиган ваҳийлардек эмас, балки Марям­га қилинган ваҳий каби илҳом ёки туш ҳукмидадир;
    2) жонзотларга индирилган туйғу маъносида: “(Эй Муҳам­мад!) Раббингиз асалариларга ваҳий (бўйруқ) қилди: “Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) барпо қила- диган нарсаларга ин қурингиз” (Наҳл, 68); 3) бирор нар­са ни ишора орқали билдириш маъносида, яъни Аллоҳ таоло Закариё (алайҳиссалом)нинг ўз қавмига қилган хитоби – имо­ишораси каби: “Бас, (Закариё) ибо дат хонадан қавмининг олдига чиқиб, уларга эртаю кеч (Аллоҳга) тасбеҳ айтишни ваҳий (ишора) билан билдирди” (Марям, 11). Аллоҳ таоло Закариё (алай ҳиссалом)­га ёши ўтган хотини ҳомиладор бўлиши ҳақида хабар берганидан сўнг, у кишининг тили “Таврот” ўқиш ва тасбеҳ айтишдан бошқасига айланмай қолади. Шунинг учун, Закариё (алайҳиссалом) қавмларига чиқиб, имо­ ишора орқали гапирганлар ва бу ҳодиса Қуръонда “ваҳий” сўзи билан ифодаланган; 4) шайтоннинг инсонни васва­са қилиши маъносида. Бунга кўра, шайтон инсонга шу йўл билан ёмонликларни чиройли қилиб кўрсатади: “Шайтонлар эса, ўз дўстлари (мушриклар)ни сизлар билан баҳслашишлари учун васваса қилурлар” (Анъом, 121). Оятдаги “васваса” деб таржима қилинган сўз араб тилида ваҳий сўзи билан ифода этилган; 5) Аллоҳ таоло­нинг фаришталарга бирор ишни бажариш учун бую риб,
    ваҳий қилиши маъносида: «Раббингиз фаришта ларга ваҳий қилиб: “Мен сизлар билан биргадир ман. Бас, имон келтирганларни саботга унданг!”» (Анфол, 12).
    Қуръони каримда пайғамбарларга қилинган ваҳий – айни Аллоҳнинг Каломи экани зикр этилган. Ҳатто Қуръ­он нинг бир оятида “Калом” сўзи ваҳий маъносида ҳам кел- ган: “Эй Мусо! Мен сени одамлар узра рисолаларим (Тав рот битиклари) ва гаплашганим билан мумтоз (имтиёзли) этдим…” (Аъроф, 144). Шу билан бир га, Қуръони ка римда Аллоҳнинг Каломини башар насли дан бирор кимсанинг каломига тенглаштириб бўлмас ли ги қатъий таъкидланган: “(Яна у Қуръонни) хомхаёл дан олиб сўзлаётгани ҳам йўқ! У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан) нозил қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир” (Нажм, 3–4).
    Аллоҳ таоло Ўзининг каломини пайғамбарларига “ва­ҳий” воситасида етказди. Улар эса, ваҳий орқали келган хабарни инсоният орасида ёйдилар. Инсоният билан Аллоҳ
    таоло ўртасидаги сўзлашиш қай тарзда кечиши Қуръони каримда қуйидагича баён қилинади: “Инсон билан Аллоҳ (бевосита) сўзлашиши мумкин эмас. Фақат ваҳий орқали ё парда ортидан ёки элчи (фаришта) юбориб, изни билан хоҳлаган нарсани ваҳий қилиши мумкин. Албатта, У (шаъни) олий ва ҳикмат соҳибидир” (Шўро, 51). Имом Бағавий ушбу оятни шарҳлаб айтади: “Оятдаги “Инсон билан Аллоҳ (бевосита) сўзлашиши мумкин эмас. Фақат ваҳий орқали”, деганда Пайғам­барга уйқуда ёки ўнгида қалбига илҳомнинг берилиши; “ё парда ортидан” дейишдан ирода қилинган нарса банда Аллоҳнинг каломини эшитади, лекин Унинг ўзини кўрмайди; “ёки элчи (фаришта) юбориб” дейиши Жаб­роил (алайҳиссалом) ёки бошқа бирор фариштани Ра­
    сулларга юборганидир”.

    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Имом Бағавий. Маолим ат­танзил; Диросот фи улум ал­Қуръон ал-­карим.

    С. Сиддиқов

    « Back to Glossary Index